Фойдаланилмаётган кўчмас мулк эгаларини нима кутмоқда

preview

2022 йил 1 июлдан бошлаб бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бошқа шунга ўхшаш объектларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари бекор қилинган . Энди ушбу объектларга нисбатан солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш мумкин. 

9 сентябрда ПФ-218-сон Фармон билан ушбу нормани амалга ошириш тартиби тасдиқланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

 

Эслатиб ўтамиз: норма бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилади.

Президентнинг 09.09.2022 йилдаги ПФ-218-сон Фармонига мувофиқ:

  1. Бекор қилинган механизм амал қилган даврда ҳосил бўлган солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади.
  2. Шу даврда ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
  3. 2022 йил 1 июлдан 2022 йил 9 сентябрга қадар бўлган даврда бекор қилинган механизм доирасида ундирилган солиқ суммалари солиқ тўловчиларга бир ой муддатда келгуси тўловлар ҳисобига қайтарилади.

 

 

Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи /ru/publish/doc/text184072_foydalanilmaetgan_kuchmas_mulk_egalarini_nima_kutmoqda