2022 йил 1 ноябрдан текширувларни ўтказишда нималар ўзгаради

preview

13 сентябрь куни Президент томонидан “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Buxgalter.uz тадбиркорларни қандай ўзгартиришлар кутаётганлигини аниқлаштирди:

 

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб:

  • барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади. Рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади;
  • текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот текширув ёки профилактика тадбирлари тугаган кундан бошлаб 3 кун муддатда тизимга киритилади;
  • назорат қилувчи органлар “хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилади;
  • тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади;
  • ҳар қандай профилактика тадбирларини фақат Бизнес-омбудсман билан келишилган режа асосида тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда амалга ошириш мумкин.

2023 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text184149_2022_yil_1_noyabrdan_tekshiruvlarni_utkazishda_nimalar_uzgaradi