Полезное для бухгалтера в ноябре:
Корхона овқатланишни таъминласа ва ходимлар учун солиқни тўласа
“Корхона ишдан кейин қоладиган ходимлар учун таом сотиб олади. Бунда ушбу суммалардан ЖШДС ва ижтимоий солиқни у ўз ҳисобидан тўлайди. Бу корпоратив ҳисоб сиёсатида ёзилган”
Бундай вазиятда солиқларни қандай тўғри ҳисоблаб чиқаришни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:
– Агар бунинг имкони бўлса, айнан қайси ходимлар ва қандай суммада даромад олганлигини ҳисобга олинг. Агарда бу мураккаб бўлса, у ҳолда харид суммасини барча ходимларга тенг бўлинг.
Ташкилотнинг тушлик/кечки овқат қийматини қисман сўндиришга харажатлари – бу ходимларнинг компенсация тўловлари тарзидаги даромади. У меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киради ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади .
Агар корхона жисмоний шахснинг ЖШДСни тўлаш бўйича қарзини ўз маблағлари ҳисобидан ҳисобдан чиқарса , жисмоний шахслар учун – бу моддий наф тарзидаги даромад. Корхона учун эса – бу фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланмайдиган харажат .
Шунингдек эслатиб ўтамиз, ходимларни овқатлантириш қиймати, корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига олиб бориладиган харажати сифатида – бу ҚҚС солинадиган айланма .
Сизнинг ҳолатингизда, ҳисоб-китоб формуласи бундай тарзда бўлади:
- Ходимнинг умумий даромади = овқатлантириш қиймати* + ЖШДС**.
* Даромад умумий суммасининг 88%и;
** Ходимнинг умумий даромадининг 12%и.
Корхона ҳисобидан кечки овқатга харажатлар бўйича солиқлар ҳисоб-китоби:
2022 йил сентябрда кечки овқат тановул қиладиганларнинг Ф.И.О. |
Кечки овқатга харажат (КПК орқали 200 000 сўм миқдорида) |
ЖШДС солиқ базаси = Кечки овқатга харажат суммаси: (1–0,12) |
ЖШДС суммаси (12%) |
Ижтимоий солиқ суммаси (12%) |
Иванов И. И. |
100 000,00 |
113 636,36 |
13 636,36 |
13 636,36 |
Акбаров А. А. |
100 000,00 |
113 636,36 |
13 636,36 |
13 636,36 |
Жами |
200 000,00 |
227 272,72 |
27 272,72 |
27 272,72 |