Бош бухгалтер қандай ишларни 2023 йил охиригача тугатиши керак

preview

Йил якунланишига жуда оз вақт қолди. Декабрь ойининг охиригача тугатиш зарур бўлган муҳим ишлар бор. Сиз учун Buxgalter.uzдан махсус чек-варақ:

 

2023 йилда сўнгги иш кунигача қуйидагиларни амалга оширишга улгуриш лозим:

 

1. Ҳисобот топшириш, солиқларни тўлаш.

2023 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси тайёр, ундан фойдаланишингиз мумкин!

 

2. Йиллик молиявий ҳисоботни тузишдан аввал активлар ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш.  

 

 

3. Контрагентлар ва ДСИ билан ҳисоб-китобларни солиштириш.

Декабрь ойининг охиригача контрагентлар билан солиштириб, аниқланган тафовутларни, томонларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзини солиштириш далолатномасида акс эттиришни тавсия этамиз. Қонун ҳужжатларида томонларнинг қайси бири ҳужжатни биринчи бўлиб шакллантириши белгиланмаган.

Далолатнома 2 нусхада тузилади, ташкилот номидан уни раҳбар ва бош бухгалтер имзолайди.

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича солиштириш далолатномасини олиш учун my3.soliq.uz сайтидаги “Солиштириш далолатномалари ва юридик шахсларнинг солиқлари бўйича шахсий ҳисобварақалар” хизматидан фойдаланинг.

 

4. Бухгалтерия ҳисоб сиёсатини қайта кўриб чиқиш.

Ҳисоб сиёсатини шакллантириш вазифаси бош бухгалтер зиммасига юклатилган, бироқ уни ташкилот раҳбари тасдиқлаши керак. Барча ўзгартиришларни декабрь ойида – кейинги молия йили бошлангунга қадар тайёрлаб, келишинг ва тасдиқланг .

Эътибор беринг

Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ўз корхонангиз учун ҳисоб сиёсатини buxgalter.uz сайтидаги қуйидаги янги сервис ёрдамида тез ва тўғри яратинг:

 

5. Солиқ ҳисоби сиёсатига тузатиш киритиш.

Солиқ солиш мақсадида СКнинг 77-моддасидаги қуйидаги усуллардан бири ёрдамида ҳисоб сиёсатига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мумкин:

1) Янги СҲСни ёки унинг янги бўлимини тасдиқлаш;

 

2) Амалдаги СҲСга ёки унинг бўлимларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

СҲСни шакллантиришда солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш мақсадида танланган ҳисоб юритиш усуллари у тасдиқланган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз

Календарь йил давомида солиқ ҳисоби сиёсатини ўзгартириб бўлмайди.

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёхуд солиқ солиш шартлари ўзгарган тақдирдагина унга ўзгартириш киритишга йўл қўйилади. Ҳатто шу ҳолда ҳам ушбу ўзгартиришлар билан боғлиқ қисмдагина СҲСга ўзгартириш киритиш мумкин.

 

6. Контрагентлар билан тузилган шартномаларни текшириш, ТИФ-контрактларини ёпиш.

Одатда, контрагентлар билан тузиладиган аксарият шартномаларнинг муддати “31 декабрь” санасида тугайди. Барча шартномаларни ижро этиш ва (ёки) муддатини узайтириш борасида текширинг.


7. Декабрь ойи учун иш ҳақи, январдаги таътил пули ва дивидендларни ҳисобла
б чиқариш.

Ташкилот уставида дивидендлар ҳар чоракда тўланиши мумкинлиги қайд этилган бўлса, 9 ой ва ўтган йиллар учун фойдани декабрь ойида иштирокчилар ўртасида тақсимлашни маслаҳат берамиз. Шундай қилган маъқул, сабаби СКга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда келгуси йил учун дивидендлардан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилиш услубияти ва унинг ставкалари ўзгариши мумкин.

Компания ходимлари билан ҳам йил якунигача ҳисоб-китобларни амалга оширган маъқул. Барча янги йил байрами арафасида иш ҳақи, январда таътилга чиқадиганлар эса таътил пули ҳам олишдан мамнун бўлади.


8. Таътиллар жадвалини тузиш.

Катта бўлмаган компанияларда бухгалтер аксарият ҳолларда кадрлар бўлими мутахассиси ишини ҳам юритади. Бу ҳолда календарь йил бошлангунига қадар таътиллар жадвали ҳақида унутманг .

Таътиллар жадвали ходимларга ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатини белгилайди. Уни мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар расмийлаштириши шарт, бундан микрофирмалар мустасно . Таътиллар жадвали мавжуд эмаслиги учун жарима МЖТКнинг 49-моддасига (“мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши”) биноан БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда назарда тутилган.

Микрофирмалар учун таътиллар жадвали мажбурий бўлмаган ҳужжат саналади. Улар жадвални ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқмасликка ҳақли. Микрофирмаларда таътилдан фойдаланишнинг аниқ даври ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади .

Эътибор беринг

2023 йилда 31 декабрь – якшанба, 30 декабрь эса 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинган . Шу боис стандарт иш вақти режими (5 кунлик ёки 6 кунлик) бўйича ишлайдиган ташкилотларда 2024 йил учун таътиллар жадвалини шу йилнинг 29 декабрига қадар тасдиқлашга улгуриш керак.

Таътиллар жадвали ва намунанинг ўзини қандай тўғри тузиш кераклиги ҳақида – бизнинг тавсиямизда ўқинг:

 

9. Штат жадвалини, иш ҳақи ва унга устамаларни ҳисоблаш бўйича ўзгартиришларни текшириш.

Янги лавозимлар пайдо бўлган ёки маошлар ўзгарган бўлса, штат жадвалини ўзгартириш зарур.

Катта бўлмаган ҳамда йирик компаниялар учун штат жадвали бўйича намуналаримиздан фойдаланишингиз мумкин.

Ишлаб чиқилган штат жадвалини иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштиринг. Унга шунга ўхшаш тартибда ҳар қандай ўзгартиришларни киритинг.

Маошларни ошираётганда меҳнат шартномаларига қўшимча келишувларни расмийлаштиришни унутманг.

Иш ҳақи ва унга устамаларни ҳисоблашга доир ички ҳужжатларни текширинг ва зарурат туғилганда қайта кўриб чиқинг.

 

10. Айланмадан олинадиган солиққа ўтишга тайёрланиш (буни режалаштираётганлар учун).

Масалан, илгари ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхонанинг 2022 йилдаги жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса, у айланмадан олинадиган солиқни тўлашга навбатдаги солиқ давридан (йилдан) камида 12 ой ўтгач қайтиши мумкин. Яъни – 2023 йил учун жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган тақдирда, 2024 йилдан бошлаб.

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ДСИга бу ҳақда хабарнома жўнатинг. Буни айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтаётган йил бошланишига қадар 10 кундан кечиктирмай, яъни – 18 декабрдан кечиктирмай амалга оширишингиз зарур .

 

11. 2024 йил учун кўчмас мулк ижара шартномаларини Е-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки ундан текин фойдаланиш шартномаларини ДСХО электрон тизимларида ҳисобга қўйиш мажбурийдир .

Шартномаларни ijara.soliq.uz порталида рўйхатдан ўтказиш лозим.

Ушбу қоидани бузсангиз, бу сиз учун  қуйидагиларга сабаб бўлади:

солиқ базасини яширганлик учун жарима. ДСХОда ( Е-ijaraда) ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланаётган ТМЗ қолдиқлари :

– инвентаризациядан ўтказилмайди;

– солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчининг омборида ТМЗ мавжуд эмас деб баҳоланади.

Солиқ органлари ушбу активлар билан ҳар қандай ҳаракатларни расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш деб баҳолаб, бундай маҳсулотларни реализация қилиш қийматининг 20%и миқдорида СКнинг 223-моддаси бўйича жарима солишлари мумкин.

 

12. Зарур бўлса – E-aktiv тизимига маълумотларни киритиш.

Эслатиб ўтамиз, E-aktiv тизимида мажбурий акс эттириш ҳақидаги талаб 4 тоифадаги товар – цемент, ойна, ёғоч ва пахтага нисбатан татбиқ этилади .

Эътибор беринг

АВ, НМА ва ТМЗни ҳисобга олиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш) ҳамда ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни солиқ органларининг «Е-актив» ахборот тизимида ихтиёрий акс эттириш тартибининг амал қилиш муддати 2024 йил 1 апрелга қадар узайтирилган .

 

13. Корхонангиз трансферт нархини белгилаш хатарига эга ёки эга эмаслигини аниқлаш.

Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексининг VI бўлимига мувофиқ, энди солиқ органлари ўзаро алоқадор шахслар билан тузилган битимларда бозор нархларидан фарқларни аниқлаганда солиқларни қўшимча ҳисоблашга ҳақли. Мустақил шахсларда нархлар назорат қилинмайди. 

СКда ўзаро алоқадор шахсларни аниқлаш мезонлари белгиланган :

  • жисмоний ёки юридик шахснинг компания капиталидаги бевосита ёки билвосита иштирокининг улуши 20%дан ортиқни ташкил этиши;
  • жисмоний шахслар ўртасидаги қариндошлик алоқаси;
  • лавозим мавқеи бўйича бўйсуниши. 

Корхоналар бухгалтерлари ва раҳбарлари 2023 йил якунлари бўйича солиқ органларининг янги назорат усулларига қандай тайёргарлик кўриш ҳақида ўйлаб кўришлари лозим. Эҳтимол, таъсис ҳужжатларини қайта текшириш, 2023 йилда реализация қилинган маҳсулотлар нархларини шунга ўхшаш маҳсулот турларининг бозор нархларига мувофиқлиги борасида таҳлил қилиш керакдир.

 

Татьяна ЛИМАРЕВА,

 «Норма» эксперти.

 

 


Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /ru/publish/doc/text186095_bosh_buhgalter_qanday_ishlarni_2023_yil_ohirigacha_tugatishi_kerak