2023 йилда мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби учун объектларни мустақил баҳолаш мумкинми

preview

“Корхона ўтган йилда мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш учун кўчмас мулкни мустақил баҳолашни амалга оширмади. Буни 2023 йилда амалга ошириш мумкинми?” 

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди:

 

– Сиз 2023 йилда  бино ва иншоотларни мустақил баҳолашни амалга оширишингиз мумкин.

2022 йилдан бошлаб давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган бино ва иншоотларга нисбатан юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ базаси камайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас .

Бунда юридик шахс, агар объектнинг 1 кв. метри қиймати энг кам қийматдан паст бўлса, кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли. Мустақил баҳолаш натижалари, жумладан олдинги 2 йилда амалга оширилганлари, солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

СКнинг ушбу қоидалари 2022 йил билан чекланмаган. Агар ушбу норма ўзгартирилмаса, сиз баҳолашни 2023 йил ва ундан кейинги йилларда ҳам амалга оширишингиз мумкин.

 

 

Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи /ru/publish/doc/text187134_2023_yilda_mol-mulk_soligi_hisob-kitobi_uchun_kuchmas_mulkni_baholashni_amalga_oshirish_mumkinmi