Полезное для бухгалтера в ноябре:
Статистика агентлиги КТЯДРга кириш модулини янгилади
Статистика агентлиги Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри (КТЯДР) ахборот тизимидан маълумотлар олиш учун янги веб-модулни жорий этди.
Buxgalter.uz янги хизмат қандай ишлаши ва унинг ёрдамида қандай маълумотларни олиш мумкинлигини текширди:
Янги модуль Статистика агентлигининг илгари амал қилган шунга ўхшаш сервисини алмаштирди. Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола бўйича ўтинг ва “TIN” майдонига сиз маълумот олмоқчи бўлган корхона СТИРини киритинг.
Хизмат қуйидагиларни билиш имконини беради:
- рўйхатдан ўтказилган сана;
- фаолликнинг ҳолати;
- юридик шахснинг номи;
- ТҲШ, ИФУТ, ДБИБТ кодлари;
- кичик тадбиркорлик субъектларига мансублик;
- устав фонди миқдори;
- таъсисчилар тўғрисида ахборот (Ф.И.Ш. ва улушли иштирок этиш фоизи);
- боғланиш маълумотлари;
- раҳбарнинг Ф.И.Ш.
Барча олинадиган ахборотни PDF форматида битта файл билан юклаб олиш мумкин.
Бу – ташкилот тўғрисидаги ахборотни унинг СТИРи бўйича олиш имконини берадиган ягона онлайн-сервис эмас. Эслатиб ўтамиз, солиқ хизматининг my.soliq.uz порталида “Контрагентлар тўғрисида маълумотлар” хизмати ишламоқда.
Бу ерда контрагентнинг мақомини текширишингиз ва у ҚҚС суммасини камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилган ёки қилмаганлигини билиб олишингиз мумкин. Унда солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслигини эса – бу ерда билишингиз мумкин.
Шунингдек, ЯИДХПда “Хўжалик жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) тўғрисида маълумот олиш” хизмати ҳам мавжуд.
Сервисни танлаш сизнинг мақсадингизга боғлиқ бўлади.
Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:
- Контрагентларни текшириш бўйича эслатма;
- Бўлажак ҳамкор қандай текширилади ва лозим даражада эҳтиёткорлик қандай амалга оширилади.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади