Ташкилотни солиқ маслаҳатчиси хулосаси билан тугатиш: қоидалар ўзгарди

preview

2023 йил 22 августдан махсус Низомга (02.11.2021 йилдаги 664-сон ВМҚга илова) солиқ тўловчиларни ихтиёрий тугатишда солиқларга доир хулоса беришга тааллуқли ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди.

19.08.2023 йилдаги 400-сон ВМҚда назарда тутилган янгиликлар ўз ташкилотини ихтиёрий тугатаётган тадбиркорларнинг солиқ маслаҳатчилари билан ҳамкорлигини қандай ўзгартириши ва бунда нимани кўзда тутиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

Солиқ маслаҳатчиларининг тавсияларини бепул ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

3 кун қўшишди

1. Солиқ тўловчи солиқларга доир хулоса олиш учун солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан шартнома тузилганлиги ҳақида солиқ органларини хабардор қилиш муддати 7 кундан 10 кунгача узайтирилди.

 

Солиқ қўмитаси солиқ тўловчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотидан солиқларга доир хулоса олганидан кейин тугатилиши мумкинлиги тўғрисида хат йўллаганидан сўнг солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан тегишли шартнома тузиш учун тадбиркорнинг тасарруфида 10 иш куни бўлади. Бу муддат кўпми ёки камми? Шошилиш керак, чунки ахир яна солиқ маслаҳатчилари ташкилотини танлаш ва хизматлар кўрсатиш ҳақида келишиб олиш лозим. Бу кўринганидек осон эмас.

Биринчидан, солиқ маслаҳатчиларининг хизматлари пулли ва солиқ тўловчи, табиийки, нарх бўйича ўзига мақбул вариантларни излайди. Солиқ маслаҳатчилари хизматларининг қиймати айниқса солиқ тўловчига, эҳтимол, солиқ ҳисоботларини қайта топшириш ва бюджетга қўшимча солиқлар тўлашга тўғри келиши бобида муҳимдир.

Қабул қилинадиган қарорларга солиқ маслаҳатчиларининг бандлиги ҳам таъсир қилади: сизга тегишли хизматларни кўрсатиш учун унда ҳозир ресурслар мавжудми. Бунда солиқ тўловчи тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш учун хулоса беришга ҳақли бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг рўйхати билан чекланган.

Иккинчидан, камдан-кам ҳоларда солиқ тўловчида солиқ маслаҳатчисига хулоса бериш учун талаб қилинадиган барча ҳужжатлар тайёр бўлади. Солиқ маслаҳатчисига солиқлар тўғри ҳисобланганлиги ва тўланганлигини аниқлаш имконини берадиган барча ахборотни ҳужжатлар билан тасдиқлашга тайёр бўлиш керак. Амалиётда айнан барча ушбу ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тақдим этишга тайёрлиги кўпинча солиқ маслаҳатчилари ташкилоти сиз билан шартнома тузишга рози бўлиши ёки бўлмаслигини белгилайди.

Солиқ тўловчига ҳужжатларни йиғиш учун анча кўп вақт талаб қилиниши мумкин, сабаби турли вақтда ҳар хил мутахассислар ишлагани, ташкилот турли биноларда жойлашганлиги ва ҳоказо маълум бўлади.

Учинчидан, солиқ маслаҳатчилари ташкилотига сиз томондан тақдим этилган ҳужжатларни олдиндан ўрганиб чиқиш, бўлғуси иш ҳажмини баҳолаш учун вақт талаб қилинади. Мисол учун, солиқ тўловчи кам фаолият кўрсатганлиги ёки умуман фаолият кўрсатмаганлигини тушунтирган ҳолда иш кўп эмас деб ҳисоблайди. Аммо профессионал ҳужжатларни кўриб чиқишни бошлаганида нисбатан катта бўлмаган фаолият кўрсатиш муддатида жуда кўп хатога йўл қўйилганлиги аниқланади.

Адашманг!

Тугатиш чоғида солиқ тўловчилар солиқ маслаҳатчиларига борганда кўпинча улар хулоса “хўжакўрсинга” тамойили бўйича берилишини кутишади. Бундай эмас – жиддий ва пухта текширувга тайёр бўлиш керак.

Хулосанинг сифати – бу солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг обрўси. Агар солиқчилар хато ва ноаниқликлар, фактларнинг бузиб кўрсатилишини аниқлашса, солиқ маслаҳатчилари ташкилотини тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатишда хулоса беришга рухсат берилган ташкилотлар рўйхатидан чиқариб ташлашлари мумкин.

 

Текширув натижаларини кутмасдан хатоларни тузатинг

2. Агар солиқ маслаҳатчиси тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботида хатоларни аниқласа, солиқ тўловчига хулоса олгунга қадар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш имконияти тақдим этилади.

 

Мазкур янгиликка қадар, солиқ тўловчининг ҳисоботидаги маълумотлар солиқ маслаҳатчисининг хулосаси билан тафовут қилган тақдирда солиқ тўловчи солиқ маслаҳатчиларининг хулосаси берилгандан кейин 5 иш куни мобайнида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши керак бўлган.

Энди эса солиқ маслаҳатчиларининг хулосасини кутишнинг зарурати йўқ – хатоларни уларни аниқлаш жараёнида тузатиш мумкин. Бу солиқ тўловчи учун яхши, сабаби ҳеч қандай муҳим нарсаларни эътибордан четда қолдирмаслик, аниқлаштирилган ҳисоботни тайёрлашда тушунтиришлар юзасидан мутахассисларга такроран мурожаат қилиш заруратини истисно қилиш имконини беради. Ва албатта, янги тартибда вақтдан анча оқилона фойдаланилади.

Муҳим жиҳат
Энди ихтиёрий тугатиш учун солиқ маслаҳатчисининг хулосаси фақат ижобий бўлиши маълум бўлди. Ахир солиқ тўловчилар кўпроқ хулосани тайёрлаш жараёнида барча солиқ мажбуриятларини виждонан бажаришга ҳаракат қилишади.

 

Ҳаммаси аниқ ва тушунарли

3. Солиқ маслаҳатчиси хулосасининг шакли тасдиқланди.

 

Солиқ маслаҳатчилари энди ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларга доир хулосани тасдиқланган намуна бўйича беришади.

Шакл хулосада акс эттирилиши керак бўлган ахборотга мажбурий талабларни қўяди ва мазкур ахборотни тақдим этишни стандартлаштиради.

Ҳужжатнинг мажбурий шакли ҳужжатни тайёрлаш сифатини оширади ва уни ўқиш ва тушунишни соддалаштиради.

 

Buxgalter.uz тавсия қилади:

Buxgalter Pro тавсияларида тугатиш мавзуси амалиётда юзага келадиган ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда батафсил ёритиб берилган:

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text192707_tashkilotni_soliq_maslahatchisi_hulosasi_bilan_tugatish_qoidalar_uzgardi