Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
“ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган ўз директори учун турар жойни ижарага олган”.
Бунда солиқ оқибатлари юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:
– Юридик шахс томонидан уй-жойнинг коммунал хизматлар ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатларини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадларига киради СК 376-м.. Ушбу даромадларга сизнинг корхонангизда тўлов манбаи сифатида 12% ставка бўйича ЖШДС солинади СК 387-м. СК 382-м..
Юридик шахснинг жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган харажатлари фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайди СК 317-м. 3-б..
Бундай даромадларга ижтимоий солиқ солинмайди СК 403-404-м..