Россия компаниясидан бухгалтерия хизматлари: ДМни рўйхатдан ўтказиш керакми

preview

“Россия компанияси Ўзбекистоннинг резидентига бухгалтерия хизматларини кўрсатади. Резидентлик тўғрисида сертификат мавжуд.

Ўзбекистон ҳудудида Россия компаниясидан ходимлар мавжуд эмас, шунингдек Россия компаниясининг штатида Ўзбекистондан резидентлар йўқ. Барча хизматлар масофадан туриб кўрсатилади.

9 ой мобайнида хизматлар кўрсатиб келаётган РФ компанияси Ўзбекистонда ДМни рўйхатдан ўтказиши лозимми?”

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси Солиқ солиш услубияти департаменти Халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:

 

Ҳар куни бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисобот бўйича янги материалларни ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Йўқ, Россия компанияси ДМни рўйхатдан ўтказиши керак эмас.

Мазкур вазиятда биринчи навбатда СКнинг 351-моддаси нормаларига амал қилиш лозим.

Норезидентнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади .

Ўзбекистондан ташқарида ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар норезидентларнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадлари жумласига кирмайди .

Шу тариқа, Ўзбекистондан ташқарида бухгалтерия хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар Россия компаниясининг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадлари жумласига кирмайди ва тегишинча, мамлакатимизда солиқ солинмайди.

Эътибор беринг
Агар Россия компанияси Ўзбекистонда ва Россияда бухгалтерия хизматларини кўрсатса, солиқ солиш мақсадларида хизматларнинг ҳар бир тури алоҳида-алоҳида кўриб чиқилиши лозим .

 

 

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /ru/publish/doc/text194588_rossiya_kompaniyasidan_buhgalteriya_hizmatlari_dmni_ruyhatdan_utkazish_kerakmi