Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
2026 йил 24 июнь ҳолатига янгиланган
Материалда:
– Ўзбекистонда амалдаги БҲМ, МҲЭКМ, ПҲБМ ва МИХ;
– МҲЭКМ нима;
– БҲМ нима;
– ПҲБМ нима;
– МИХ кўрсаткичидан қачон фойдаланилади.
Ўзбекистонда бугунги кунда БҲМ, МҲЭКМ, ПҲБМ ва МИХ миқдорлари
2025 йил 1 августдан бошлаб:
- 1 БҲМ 412 000 сўмга (аввал – 375 000).***
- 1 МҲЭКМ – 1 271 000 сўм (аввал – 1 155 0000).
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
- 1 БҲМ – 440 000 сўм.
- 1 МҲТЭКМ – 1 360 000 сум.
2026 йил 1 июлдан бошлаб ПҲБМ 504 000 сўмга тенг бўлади (2026 йил 1 июлгача – 471 000 сўм).
2026 йил учун МИХ (минимал истеъмол харажатлари) қиймати ойига 715 000 сўмни ташкил этади (2025 йилда – 669 000).
БҲМ, МҲЭКМ ва бошқа кўрсаткичлар қандай ўзгарган
Buxgalter Pro сайтида кўрсаткичлар динамикасини акс эттирувчи қулай маълумотнома тусидаги жадваллар, шунингдек қуйидагилар акс этган жадвал мавжуд:
– БҲМ, МҲЭКМ, ПҲБМ ва МИХдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилиш учун барча вазиятлар рўйхати;
– долзарб тўлов суммалари;
– норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар.
МҲТЭКМ нима
МҲТЭКМ – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори. Ўзбекистонда уни кўпинча одатда «энг кам иш ҳақи» деб ҳам аташади.
МҲТЭКМ – меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасининг биринчи разряд учун белгиланган 1,0 тариф коэффициентига эга ойлик тариф ставкасининг пулдаги ифодасидир.
Меҳнат муносабатлари соҳасида қуйидагиларни аниқлаш учун қўлланилади:
- лавозим маоши суммаси;
- ЖШДС бўйича солиқ имтиёзлари;
- қонунчиликда белгиланган баъзи ушланмалар;
- илгари МҲЭКМда белгиланган бошқа тўловлар.
Шунингдек, оиланинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлигини ва ишсизлик нафақаси миқдорини аниқлаш учун ҳам қўлланилади.
Ўзбекистонда МҲЭКМ ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча иш берувчилар учун белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида мажбурий ҳисобланади.
Белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимнинг энг кам иш ҳақи МҲЭКМнинг 1 бараваридан кам бўлиши мумкин эмас
(айрим ҳолларда имтиёз олиш талаби сифатида – МҲТЭКМнинг 2 баравари. Бу ҳақда бу ерда ўқинг).
Тавсия
Ходимлар билан ҳисоб-китобларда МҲЭКМни қўллаш ҳақида батафсил маълумотни Buxgalter Proнинг «Иш ҳақини қандай ҳисоблаш лозим» тавсиясида ўқинг.
БҲМ нима
БҲМ – базавий ҳисоблаш миқдори. Ушбу кўрсаткич қуйидагиларни ҳисоблаш учун қўлланилади:
- солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатиладиган давлат хизматлари учун бошқа тўловлар миқдорлари;
- муайян тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловлар қиймати;
- ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз маблағлар билан тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозлар қиймати;
- юридик шахслар активларининг баланс қиймати;
- микрокредитлар ва лизингнинг чекланган миқдори;
- умумий солиқ режимига ўтиш чегараси (ҚҚС ва фойда солиғи);
- бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар.
ПҲБМ нима
ПҲБМ – Ўзбекистонда пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори.
Қуйидагиларни ҳисоблаш учун қўлланилади:
- пенсия таъминоти соҳасида қўлланиладиган пенсиялар, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсациялар;
- ходимларга меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган тан жароҳати, касб касаллиги ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш суммалари.
Ўзбекистонда МИХ нима
Минимал истеъмол харажатлари (МИХ) – бу ой давомида инсоннинг асосий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган маблағлар миқдорини, шу жумладан озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар учун харажатларни аниқлайдиган кўрсаткичдир. 2022 йилдан бошлаб киритилган. МИХ мамлакатдаги қашшоқлик чегарасини аниқлаш учун расмий мезон бўлиб хизмат қилади.
МИХ кўрсаткичи ҳар йили инфляция ва нархларнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг давлат қисми 2026 йилгача МИХ миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган. 2026 йилдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси иш берувчининг иштирокисиз Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси орқали проактив шаклда тайинланади ва тўланади. Бунда, агар ўртача ойлик иш ҳақи миқдори МИХ миқдоридан кам бўлса, нафақани ҳисоблаш учун МИХ миқдори олинади.
Тавсия
2026 йилда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қандай тайинланиши ва тўланиши ҳақида тавсияда ўқинг.
2026 йилгача нафақани ҳисоблаш тартиби ҳақида билмоқчи бўлсангиз, тавсиянинг аввалги версияларига ўтинг.
![]()