Мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботда тўлиқ эскирган объектлар ва бостирмаларни қандай акс эттириш керак

preview

«Мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китоб учун маълумотларни энг кам  қийматдан келиб чиққан ҳолда мол-мулк солиғини аниқлаш тартиби амал қилмайдиган  100% эскириш ва бостирмалар бўлганда қандай қилиб тўғри тўлдириш керак?»

Buxgalter.uz ўқувчиларининг саволига «Нормэксперти Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ жавоб беради:

 

Қонунчиликдаги янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

Қонунчилик нормалари

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар кўчмас мулк жумласига киритилади .

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солиқ солиш мақсадида бино ва иншоотларнинг солиқ солинадиган базаси уларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисобланади .

Солиқ базаси ҳар бир солиқ солиш объекти бўйича алоҳида аниқланади .

Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ушбу Кодекс 411-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган объектларга нисбатан солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв. метр учун (2024 йил учун) мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас :

  • Тошкент шаҳрида – уч миллион сўм;
  • Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида – икки миллион сўм;
  • бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда – бир миллион икки юз минг сўм.

Шундай қилиб, 100% эскирган, яъни ноль қолдиқ қиймати бўлган биноларнинг солиқ базаси 1 кв. метр учун мутлақ қийматда белгиланган минимал қийматдан келиб чиқиб ҳисобланади. Сиз бундай объектларнинг мустақил баҳолашини ўтказишга ҳақлисиз, уларнинг натижалари 2 йил давомида солиқ базаси сифатида тан олинади.

1 кв.м учун белгиланган энг кам мутлақ миқдор миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар)га қўлланилмайди . Яъни, санаб ўтилган қурилмаларнинг, шу жумладан бостирмаларнинг солиқ базаси уларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисобланади .

 

Амалиётда қандай

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китоблар солиқ органлари томонидан олинган маълумотлар асосида автоматик равишда шакллантирилади. Бунинг учун уларни my3.soliq.uz сайти орқали солиқ органларига юбориш керак.

ЭРИ ёрдамида кўрсатилган сайтдаги шахсий кабинетга киринг, «Барча хизматлар» иловасини очинг. Пастга айлантиринг ва «Алоҳида ставка қўлланиладиган кўчмас мулк объектлари» иловасини очинг.

Ушбу жавоб ёзилган санадан бошлаб сайт саҳифалари қисман ўзбек тилида, қисман рус тилида очилади – бизнинг кейинги кўрсатмаларимиз саҳифаларда нимани кўришингизни ҳисобга олган ҳолда берилган.

Очилган ойнада йилни танланг: 2024,  кейинги танлов эса «Кўчмас мулк объектининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (маълумотнома учун) ҳамда ПҚ-208-сонли қарорга асосан минимал қиймат татбиқ этилмайдиган объектлар».

Кейин бошқа саҳифаларга қуйидаги ўтишларни босинг:

  • «+Объект қўшиш»

Сизнинг кўчмас мулк объектлари очилган рўйхатдан бостирма бўлган объект бўйича «+қўшиш» тугмасини босинг.  

Очилган ойнада қуйидаги катакчаларни тўлдиринг:

  • «Мулк қиймати (сўм)»;
  • «Телефон рақами»;
  • «Ўртача йиллик қолдиқ қиймати».

Кейин «Шундан ПҚ-208-сонли қарорга асосан минимал қиймат татбиқ этилмайдиган объектлар» ёнига белги қўйинг. Янги катакчалар очилади.

Очилган рўйхатдан «бостирмалар»ни танланг. Қуйидаги катакчаларда бостирмаларнинг майдони ва ўртача йиллик қолдиқ қийматини кўрсатинг.

«+» тугмачасини босиш орқали ушбу тоифага кирадиган қуйидаги қурилмалармани қўшишингиз мумкин (миноралар, кўприклар, шийпонлар ва бошқалар).

«Керакли ҳужжатни юклаш» ёрдамида бостирмалар ва бошқа танланган қурилмалар майдонини тасдиқловчи ҳужжат нусхаларини юкланг. Ва «Юбориш» тугмасини босинг.

Сиз томондан киритилган маълумотлар дарҳол маълумотлар базасига тушмайди. Юборилган маълумотларнинг ҳолатини йилни танлаш босқичида текширишингиз мумкин: 2024 йил ва «Кўчмас мулк объектининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (маълумотнома учун) ҳамда ПҚ-208-сонли қарорга асосан минимал қиймат татбиқ этилмайдиган объектлар». Саҳифани пастга айлантириб, сиз томондан аввал киритилган маълумотларни ва уларнинг ҳолатини кўриш мумкин.

Эътибор беринг
Ушбу тартиб 2023 йил учун Ҳисоб-китоб ҳамда 2024 йил учун бўнак маълумотномасини тайёрлашда ҳам амал қилади.

 

 

 

 

Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи /ru/publish/doc/text196043_mol-mulk_soligi_buyicha_hisobotda_tuliq_eskirgan_obektlar_va_bostirmalarni_qanday_aks_ettirish_kerak