Чет эл корхонасининг солиқ резидентлиги қандай ҳужжатлар билан тасдиқланади

preview

“Корхона иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро битим қоидаларини қўллаш учун солиқ органларига ҳужжатлар тўпламини тақдим этди, у қуйидагиларни ўз ичига олган: резидентлик сертификатининг асли ва таржимаси, сертификат нотариал тасдиқланганлиги тўғрисида ҳужжат ва апостиль.

Апостилда резидентлик сертификатини берган ташкилот номи эмас, балки сертификатни нотариал тасдиқлаган ташкилот номи кўрсатилган. Бу тўғрими?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаменти халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб беради:

 

Янги тушунтиришларни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида норезидент бўлган даромад олувчи Ўзбекистоннинг халқаро шартномаси тузилган давлатнинг резиденти эканлигини тасдиқлайдиган расмий ҳужжатни тақдим этиш лозим. Ушбу ҳужжат қуйидаги турлардан бирида тақдим этилиши мумкин :

  1. Чет давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган асл нусха. Ҳужжат консуллик легаллаштириш амалга оширилган ёки апостиль қўйилган ҳолда берилади. Апостиль резидентлик тўғрисидаги ҳужжатнинг аслида ваколатли орган имзоси ва муҳрининг ҳақиқийлигини тасдиқлаши керак;
  2. Резидентлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси. Бунда ҳужжатнинг асли 1-бандда белгиланган талабларга мувофиқ келиши керак, яъни консуллик легаллаштириши амалга оширилган бўлиши ёки апостиль билан тасдиқланган бўлиши керак;
  3. Чет давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида жойлаштирилган солиқ резидентлиги тўғрисидаги электрон ҳужжатнинг қоғоздаги нусхаси.

Шу тариқа, чет эл корхонасининг солиқ резидентлигини тасдиқлаш учун ҳужжатлар юқорида келтирилган бандларнинг бирига мувофиқ тақдим этилган бўлиши керак.

 

 

 

Норезидентларни солиққа тортиш Норезидентларни солиққа тортиш Норезидентларни солиққа тортиш /ru/publish/doc/text196946_chet_el_korhonasining_soliq_rezidentligi_qanday_hujjatlar_bilan_tasdiqlanadi