Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
8 Мартга байрам тадбирини минимал солиқ оқибатлари билан уюштириш
Кўплаб корхоналар 8 Мартга байрам тадбирларини ташкил этишади. Buxgalter.uz тадбирларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини тушунтиради.
– Биринчи навбатда раҳбар байрам тадбирини уюштириш тўғрисида буйруқ чиқаради ва байрамни уюштириш (жойни излаб топиш, совғалар, гулларни сотиб олиш ва ҳ.к.) учун жавоб берадиган масъул ижрочини тайинлайди.
Барчасининг ҳақи қуйидаги тарзда тўланиши мумкин:
- пул ўтказиш йўли билан – базм уюштириш хизматларини кўрсатиш шартномасига асосан. Харажатлар шартнома, ҳисобварақ-фактура, банк кўчирмаси билан тасдиқланади;
- корпоратив пластик карта орқали. Терминал чеки, онлайн-НКТ чеки қилинган сарф-харажатларни тасдиқлайди.
Корхона ходими – ҳисобдор моддий жавобгар шахс:
1) харажат қилганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай КПК орқали харажатлар бўйича ҳисобот бериши;
2) харажатларни тасдиқловчи барча ҳужжатларни ҳисоботга илова қилиши керак :
- терминал чеклари;
- банкет учун маҳсулотларни харид қилиш далолатномалари;
- байрам тадбирини (банкетни) ўтказиш учун шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ва банкетда кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги далолатномалар.
Корхона учун солиқ оқибатлари
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (счёт 9430) ( «Саломатликни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашуви билан боғлиқ бўлмаган дам олишларни ташкил этиш тадбирлари»нинг 2.3.6-б.) мувофиқ байрам учун тўланадиган ҳақни харажатлар сифатида малакалайди.
Фойда солиғи бўйича СК 317-моддаси 13-бандига мувофиқ бундай харажатлар солиқ солинадиган фойдани аниқлаш чоғида чегирилмайди.
Кафе (ресторан) хизматлари ва маҳсулотлар қийматида тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди .
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун ушбу операция солиқ оқибатларига олиб келмайди.
Ходимлар учун солиқ оқибатлари
Юридик шахснинг байрам тантаналарини ўтказиш харажатлари ходимларнинг жами даромадига киритилмайди, сабаби муайян шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайди .
Совғалар ва гуллар шартномага кўра байрам тадбирини уюштиришга кирса, масалан, гуллар билан байрам столлари безатилса, совғаларни эса танлов давомида тақдим этсангиз, уни жисмоний шахсларнинг даромадларига эмас, балки дам олишни уюштириш харажатларига киритиш мумкин. Совғалар ва гуллар байрам тадбирини уюштиришга кирмаса, балки ҳар бир ходима учун 8 Мартга атаб алоҳида сотиб олинган ва берилган (тақдим этилган) бўлса, уларни қандай ҳисобга олиш лозимлиги, бу қандай солиқ оқибатларига олиб келиши ҳақида қуйидаги тавсияда батафсил сўз юритганмиз:
Бухгалтерия проводкалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
|
Маблағлар ҳисоб-китоб счётидан корпоратив пластик карточкага ўтказилди |
||
Терминал чекига кўра ресторандаги банкет учун корпоратив пластик карточка орқали олдиндан ҳақ тўлангани акс эттирилди |
||
Далолатнома ва терминал чекларига кўра банкет учун маҳсулотлар харид қилингани акс эттирилди (ҚҚСни ўз ичига оладиган қиймати бўйича) |
||
Ҳисобдор ходимнинг ҳисоботи ва ресторанда берилган ЭҲФга кўра: байрамни ўтказиш учун ресторан хизматлари сарф-харажатларига ҳисобдан чиқарилди (ҚҚСни ўз ичига оладиган қиймати бўйича) |
||
байрам учун харид қилинган маҳсулотлар ва ичимликлар сарф-харажатларга ҳисобдан чиқарилди |