Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
8 Мартга совғалар ва мукофотларни тўғри расмийлаштириш учун керакли ҳужжатлар
Мукофот тўлашни расмийлаштирамиз
Қонунчиликда тижорат ташкилотлари ходимларини мукофотлаш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Компаниялар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини, молиявий ҳолатини ва ривожланиш мақсадларини ҳисобга олган ҳолда ходимларни рағбатлантириш тизимини мустақил равишда ишлаб чиқиш ҳамда қўллаш ҳуқуқига эга.
Тавсияларда ходимларни мукофотлаш ҳақида ҳаммаси:
- Мукофотларни тўлашни қандай расмийлаштириш керак;
- Байрамларга мукофотларни қандай тўлаш керак;
- Мукофотларнинг ҳисобланиши ва тўланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади;
- Мукофотларга қандай солиқлар солинади;
- Корхона раҳбарияти мукофотларига қандай солиқлар солинади.
1. Ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низом
2. Жамият ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом
❖
Эксперт 8 Мартга мукофотлар бўйича ностандарт саволларга жавоб берди.
Ходималарга совғаларни расмийлаштирамиз
Совғалар миқдори, қиймати ва етказиб берувчиларини аниқлаб олганингиздан сўнг раҳбар сотиб олиш тўғрисида буйруқ чиқариши керак. Унда – совғаларни сотиб олиш учун қанча суммада пул маблағлари ажратилганлиги ва уларни сотиб олиш ҳамда тарқатиш учун айнан ким масъул эканлиги кўрсатилиши керак.
Қуйидаги тавсиялар сиз учун фойдали бўлади:
- Корпоратив совғалар қандай ҳисобга олиниши керак;
- Ходимлар ва уларнинг фарзандларига совғалар беришнинг солиқ оқибатлари;
- Корпоратив карта бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби.
1. Совғаларни сотиб олиш ва бериш тўғрисида буйруқ.
2. Совғаларни сотиб олиш тўғрисида ҳисобот.
Бизнес-ҳамкор аёлларга совғаларни расмийлаштирамиз
Сиз бизнес бўйича ҳамкорларингизни, муҳим мижозларни, таъсисчилар – жисмоний шахс ёки пенсияга чиққан собиқ ходимларни табриклаётган бўлсангиз, совға олувчиларнинг рўйхатини тузинг ва уни буйруққа илова қилинг.
Тавсияларда муҳим жиҳатлар ҳақида ўқинг:
- Корпоратив совғалар қандай ҳисобга олиниши керак;
- Корпоратив совғалар: қандай ҳисобга олиш ва тўғри солиқ солиш мумкин;
- Корпоратив карта бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби.
1. Совғаларни сотиб олиш ва бериш тўғрисида буйруқ.
2. Совғаларни сотиб олиш тўғрисида ҳисобот.
Байрам зиёфатини расмийлаштирамиз
Биринчи навбатда, раҳбар байрам тадбирини ташкил этиш тўғрисида буйруқ чиқаради ва байрамни ташкил этадиган масъул ижрочини тайинлайди: у жой қидириш, совғалар, гуллар ва бошқаларни сотиб олиш билан шуғулланади.
Буларнинг барчаси учун қуйидаги йўл билан тўлашингиз мумкин:
- Зиёфатни ташкил қилиш бўйича хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида пул ўтказиш йўли билан. Харажатлар шартнома, ҳисобварақ-фактура, банк кўчирмаси билан тасдиқланади;
- корпоратив банк картаси билан. Харажатлар онлайн-НКТ чеклари билан тасдиқланади.
Қуйидаги тавсия корпоратив карта бўйича харажатларни тўғри ҳисобга олишга ёрдам беради:
❖
8 Мартга байрам тадбирини минимал солиқ оқибатлари билан уюштириш, тушунтирдилар.