Маркировкаланмаган салқин ичимликларни қанчалик тез реализация қилиш керак

preview

2024 йил 1 мартдан бошлаб салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш бошланди. 1 март ҳолатига кўра омборлардаги маҳсулотлар қолдиқларини нима қилиш керак?

Buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ “Сув ва салқин ичимликлар” товар гуруҳи менежери Шафия ҚОСИМОВА тушунтирди:

 

Телеграм-каналда материалларимизни кузатиб боринг.

 

– Эслатиб ўтаман, сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалашни жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Барча салқин ичимликлар иккита гуруҳга бўлинган :

 

Товарлар гуруҳи

Товарлар номи

ТИФ ТН коди

1-гуруҳ

Ачитилмаган ва таркибида спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлик қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (узум шираси бундан мустасно) ва сабзавот шарбатлари, шунингдек газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликлар

2009, 2201, 2202

2-гуруҳ

Металл, шу жумладан, алюмин идишдаги сув ва салқин ичимликлар

2201, 2202

 

1-гуруҳни рақамли маркировкалаш 2024 йил 1 мартдан бошланган. 2-гуруҳни маркировкалаш 2024 йил 1 августдан бошланади . Бу шуни англатадики, ушбу саналардан кейин ишлаб чиқарилган ва мамлакатга олиб кирилган барча маҳсулотлар маркировкаланган бўлиши керак.

Рақамли маркировкалаш бошлангунга қадар ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар белгиланган муддатларда реализация қилинган бўлиши керак :

 

Товарлар гуруҳи

Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар

Улгуржи савдо

Чакана савдо

1-гуруҳ

2024 й. 1 сентябрга қадар

2024 й. 1 ноябрга қадар

2025 й. 1 мартга қадар

2-гуруҳ

2025 й. 1 февралга қадар

2025 й. 1 майга қадар

2025 й. 1 августга қадар

 

Рақамли маркировкалаш бошлангунга қадар ишлаб чиқарилган, ушбу муддатлардан кейин омборларда қолган истеъмол учун яроқли маркировкаланмаган маҳсулотлар йўқ қилиниши керак. Сув ва салқин ичимликларни маркировкалаш қоидалари товар қолдиқларига маркировка туширишни назарда тутмайди.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /ru/publish/doc/text198967_markirovkalanmagan_salqin_ichimliklarni_qanchalik_tez_realizaciya_qilish_kerak