Норезидент қисқа муддатли тренингларни олиб бориш учун ДМ очиши керакми

preview

«Биз ландшафт дизайни билан шуғулланамиз. Бизнинг янги хорижий ҳамкоримиз (Нидерландия) нафақат уруғлик материалларини етказиб бериш, балки вақти-вақти билан ходимларимиз учун қатнаб ўқийдиган ўқув тренингларини ўтказишни (маслаҳатчилар Ўзбекистонга келишади) таклиф қилмоқда. Ҳамкоримиз тренингларни олиб бориш учун Ўзбекистонда доимий муассаса очиши керакми?».

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Мазкур ҳолатда доимий муассасани очиш зарурияти чет эллик мутахассислар томонидан олиб бориладиган ўқитишнинг давомийлигига боғлиқ бўлади.

Ўзбекистон билан Нидерландия ўртасида 2001 йил 18 октябрдаги иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция тузилган. Унда хизматлар кўрсатилган тақдирда доимий муассаса ташкил этиш тўғрисида қоидалар мавжуд эмас, фақат – қурилиш майдончаси ва монтаж объекти бўйича .

Бу ҳолда СКга мурожаат қиламиз. Хусусан, СКнинг 36-моддаси 3-қисми 2-бандига асосан чет эл юридик шахси томонидан ўз хизматчилари ёки ёлланган ходимлар орқали хизматлар кўрсатиш, башарти бундай фаолият исталган кетма-кетликдаги 12 ойлик давр мобайнида камида 183 кун давом этса, ДМ ташкил этилишига олиб келади.

Шу тариқа, агар нидерландлик ҳамкор билан тузилган контракт бўйича унинг мутахассислари Ўзбекистонга, мисол учун, бир ойдан ошмайдиган даврга келишса ва кетма-кетликдаги 12 ойлик давр мобайнида республикада бўлиш кунларининг умумий сони 183 кундан ошмаса, Нидерландия компаниясида ДМ сифатида солиқ органида ҳисобга қўйиш бўйича мажбурият юзага келмайди.

Аммо бу ҳолда ДМ ташкил этиш билан боғлиқ бўлмаган даромадларга тўлов манбаида солиқ солиш юзага келади.

Конвенциянинг 7-моддаси доирасида, агар фаолият ДМ ташкил этишга олиб келмаса, олинадиган даромадлар Ўзбекистонда солиқ солишдан озод қилинади. Даромад тўлаш пайтида солиқ резидентлиги тўғрисида ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда ушбу имтиёзлардан фойдаланиш мумкин .

Бундай ҳужжат бўлмаса, Ўзбекистон корхонасида тўлов манбаида 20 фоиз ставка бўйича солиқни ушлаб қолиш мажбурияти юзага келади.

Агарда ўқитишнинг жами давомийлиги исталган кетма-кетликдаги 12 ойлик давр мобайнида 183 кундан ошса, нидерландлик ҳамкор Ўзбекистонда ДМ очиши лозим бўлади.

Бундан ташқари, ўқитиш Ўзбекистон ҳудудида олиб борилишини ҳисобга олган ҳолда, у хизматлар импорти учун ҚҚСни корхонангиз ҚҚС тўловчи ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигидан қатъи назар, 12 фоиз ставка бўйича ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мақсадларида у бундай хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади .

 

 

 

 

Норезидентларни солиққа тортиш Норезидентларни солиққа тортиш Норезидентларни солиққа тортиш /ru/publish/doc/text201118_norezident_qisqa_muddatli_uquv_kurslarini_olib_borish_uchun_dm_ochishi_kerakmi