Банк депозитлари бўйича фоизларга ЭҲФ тақдим этилган бўлса, ҚҚС ҳисобини қандай тузатиш керак

preview

Касбий ҳамжамиятда банк депозитлари бўйича фоизларга ЭҲФ тақдим этилган ҳолда ҚҚС ҳисобини тузатиш масалалари бўйича солиқ органлари ва юридик шахс солиқ тўловчилар ўртасида кўплаб баҳслар тўхтамаяпти. Яқинда тадбиркорлар билан учрашувлардан бирида Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир АБДИЕВ бу масалада солиқ қўмитасининг позициясини тушунтирди.

Buxgalter.uz илтимосига кўра айтилган қарорларга солиқ маслаҳатчиси, "ICONSULTANT" Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳ берди: 

Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

– Жаҳонгир Абдиевнинг тушунтиришича, пулларни банк депозитларига жойлаштириш - бу миллий валюта муомаласи билан боғлиқ операция. Бундай операциялар ҚҚС солиш объекти ҳисобланмайди.

У бутун республика бўйича бу масалада солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини қайта кўриб чиқиш ва солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини асосли деб қабул қилиш, ҳеч қандай санкцияларни қўлламаслик бўйича топшириқлар берилганини маълум қилди.

Бу ҳар бир аниқ ҳолатда қандай амалга оширилади? Ҳаммаси кимда бу масала қайси босқичда эканлигига боғлиқ. Лекин, умуман олганда, мен солиқ тўловчилар мустақил равишда қатъият кўрсатишлари ва улар ҳисобда турган солиқ инспекцияларидан "автокамерал" хабарномаларини, камерал текширув талабномаларини, қарорларни ва бошқа кўрсатилган позицияга зид бўлган ҳужжатларни чақириб олишга эришишлари керак деб ҳисоблайман.

Менимча, Солиқ қўмитасининг позицияси - тўғри ва аниқ. Айтганча, мен бу масалани buxgalter.uz да қуйидаги материалда асослаб берган эдим:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text201641_bank_depozitlari_buyicha_foizlarga_ehf_taqdim_etilgan_bulsa_qqs_hisobini_qanday_tuzatish_kerak