ЭСЛАТМА: солиқ органларига мурожаат қилишда манзилни қандай тўғри танлаш керак

preview

My3.soliq.uz даги шахсий кабинетларда солиқ органларига мурожаатларни юбориш шакли янгиланди. Бу ечим туфайли солиқ тўловчининг мурожаати дарҳол солиқ органларининг керакли бўлими ходимларига етиб боради.

Бу қандай ишлаши ҳақида батафсил маълумотни buxgalter.uz Солиқ қўмитасидан билиб олди.

 

Мутахассиснинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Шахсий кабинетнинг бош саҳифасида - "Хизматлар" бўлимида солиқ тўловчиларнинг солиқ органларига мурожаатларини юбориш шакли янгиланди. У сизнинг мурожаатингиз учун манзилни тўғри аниқлашга ёрдам беради.

Солиқ тўловчидан талаб қилинадиган нарса – юборилаётган янги мурожаатнинг моҳиятини энг аниқ акс эттирадиган мавзуни танлаш. Бундай мавзулар рўйхати 40 тагача кенгайтирилди.

Шундан сўнг тизим солиқ тўловчининг ҳисоб маълумотлари ва танланган мавзу асосида масалани кўриб чиқишга ваколатли бўлган бўлимни автоматик равишда таклиф қилади.

Бу - агар сиз солиқни ҳисоблаш қоидаларини аниқлаштирмоқчи бўлсангиз ёки my3.soliq.uz сервислари ва солиқ органларининг бошқа ахборот ресурслари бўйича саволингиз бўлса, энг яхши вариант.

Аммо сиз ўз мурожаатингизни юбориш учун бошқа (масалан, юқори турувчи) солиқ органини мустақил равишда танлашингиз мумкин. Шундай қилиб, агар сизга жавоб бермаган бўлсалар ёки қуйи инстанциядан олинган жавобдан қониқмаган бўлсангиз, минтақавий солиқ бошқармаси ёки Солиқ қўмитасини танлаш мумкин.

Илгари кўплаб муаммолар, масалан, айланмадан солиқ тўловчиларнинг ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари тоифасига ўтиши пайтида юзага келарди. Одат бўйича улар барча масалалар бўйича рўйхатдан ўтган жойдаги туман инспекциясига мурожаат қилишни давом эттирардилар. Ҳолбуки, энди бу инстанцияда фақат ресурс солиқларига тегишли масалалар кўриб чиқилади. Ва бу ҳам фақат солиқ тўловчи бу ҳудудда солиқ солинадиган базага эга бўлган тақдирдагина. Бошқа барча солиқлар вилоят (Тошкент учун - шаҳар) солиқ бошқармаси ваколатига киради.

Манзилгоҳни нотўғри танлаш мурожаатни кўриб чиқишни чўзилишига олиб келарди, чунки у уни кўриб чиқишга ваколатли шахсни излаб бўлимлар бўйлаб "кезиб юрарди".

 

Мурожаатни қандай тузиш керак

Мурожаатнинг моҳиятини қисқача баён қилиш керак. Матн ҳажми 1500 белгидан ошмаслиги керак. Кўриб чиқилаётган масала бўйича ҳужжатларни бириктириш мумкин. Бунинг учун бириктириладиган ҳужжатни xls, pdf ёки zip форматига ўзгартиринг, бириктириладиган файл ҳажми 5 Мбдан ошмаслиги керак.

 

Эътибор беринг

My3.soliq.uz даги шахсий кабинетларда ҳар бир солиқ тўловчининг "Бош саҳифа" бўлимида бириктирилган солиқ инспектори ҳақида тўлиқ маълумот (Ф.И.Ш., унинг лавозими ва алоқа учун телефон рақами) жойлаштирилган:

- "Солиқ бошқармасидаги менинг инспекторим".

- "Маҳалладаги менинг инспекторим".

Уларга солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ҳар қандай масалалар бўйича "жонли мутахассис"нинг маслаҳатини тезкор олиш керак бўлганда қўнғироқ қилиш керак.

 

Манбага қаранг.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /ru/publish/doc/text201667_eslatma_soliq_organlariga_murojaat_qilishda_tugri_manzilni_qanday_tanlash_kerak