Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Роялти учун солиқларни ким тўлайди
«Биз роялти сифатида 700 АҚШ доллари миқдорида валюта ўтказмоқчимиз. Бизда солиқ оқибатлари юзага келадими ёки барча солиқларни фақат даромад олувчи тўлайдими?»
Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Роялти кўринишидаги даромаднинг солиққа тортилиши роялтини олувчи ва ҳақиқий эгаси қайси давлатнинг резиденти эканлигига боғлиқ.
Агар сизнинг контрагентингиз резидент бўлган давлат билан Ўзбекистон ўртасида икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома тузилмаган бўлса, солиқ ставкаси умумий даромад суммасининг 20 фоизини ташкил этади . Бунда солиқни ушлаб қолиш мажбурияти норезидентга даромад тўлайдиган солиқ агентига юкланади .
Агар халқаро шартнома тузилган бўлса, бундай шартноманинг "Роялти" номли 12-моддасида пасайтирилган солиқ ставкаси белгиланган бўлиши мумкин. Лекин барча мамлакатлар билан бундай эмас. Масалан, Россия билан тузилган битимда Ўзбекистонда юзага келадиган ва РФ резидентига тўланадиган роялти фақат Россияда солиққа тортилади , лекин бунда пасайтирилган ставка мавжуд эмас.
Халқаро шартномада пасайтирилган ставка назарда тутилган бўлса, даромад олувчи уни фақат қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда қўллаши мумкин:
Бундан ташқари, Ўзбекистондаги корхонада солиқ агенти сифатида хизматлар импорти бўйича ҚҚС тўлаш мажбурияти ҳам юзага келади .