Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Банк ҳисобрақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тартибига киритилаётган ўзгаришлар

Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПҚ-33-сонли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобрақамлари бўйича операцияларни солиқ органлари томонидан тўхтатиб қўйиш тартибига қўшимчалар киритилмоқда.
Асосий ўзгаришлар юзасидан «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳ берди:
– 1 майдан бошлаб, агар тадбиркорлик субъекти солиқ қонунбузарлигини тан олса, солиқ органи унинг ҳисобрақамлари бўйича банк операцияларини тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Агар тадбиркорлик субъекти солиқ қонунбузарлигини тан олмаса ёки банк операцияларини тўхтатиб қўйишга қарши бўлса, масала фақат суд тартибида ҳал этилиши керак.
Эътибор беринг
Солиқ кодексида тўхтатиб қўйиш татбиқ этилмайдиган айрим ҳолатлар ва махсус ҳисобрақамлар назарда тутилган СК 111-м. 6-қ..
Сиз қуйидагиларни тўлай оласиз:
- солиқлар, иш ҳақи, алиментлар, муаллифлик шартномалари бўйича мукофотлар, ҳаёт ва соғлиққа етказилган зарарни қоплаш ФК 784-м.;
- электр энергияси ва газ (МБ, МВ ва ДСҚнинг 2342-12-сонли қарори билан киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда 2342-сонли йўриқнома).
Тадбиркорларга тавсиялар:
1) солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги ҳужжатларни мунтазам текшириб туринг;
2) эътироз билдириш ҳуқуқингиздан ўз вақтида фойдаланинг.
Buxgalter.uz тавсия этади: