Сcуда шартномаси бўйича қандай солиқлар тўланади

preview

ЖШДС бўйича ҳисобот топширишда бухгалтерлар муаммога дуч келишди – жисмоний шахс юридик шахсга хонани текин фойдаланиш учун ссуда шартномаси бўйича берган ҳолатда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни қандай акс эттириш керак.

Солиқ ходимлари юридик шахс-ссуда олувчи солиқ агенти сифатида бу даромаддан ЖШДС ҳисоботида акс эттириши ва бюджетга тўлаши шарт деб таъкидламоқдалар.

Бунда юридик шахсда солиқ мажбурияти юзага келадими ва умуман жисмоний шахсда солиқ солинадиган даромад юзага келадими? Бу масалани Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА билан бирга кўриб чиқамиз:

Мутахассиснинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олган ҳолда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариш мажбуриятини олади ФК 617-м..

Жисмоний шахс юридик шахсга хонани текин фойдаланиш учун берганда ва аксинча, юридик шахс жисмоний шахсга хонани текин фойдаланиш учун берганда солиқ солиш тартибини кўриб чиқамиз.

 

1. Жисмоний шахс юридик шахсга хонани ссуда шартномаси бўйича беради

Жисмоний шахсда бу ҳолда даромад юзага келмайди. Юридик шахс-ссуда олувчи ЖШДС бўйича ҳисоботда хонани олишни акс эттирмайди. 

Юридик шахсда текин олинган хизматлар кўринишида даромад юзага келади СК 297-м. 3-қ. 10-б.. Бу даромадни юридик шахс жами даромад таркибига киритади ва фойда солиғини СК 295-м. ёки айланмадан олинадиган солиқни СК 463-м. ҳисоблашда ҳисобга олади.

Даромад жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларига солиқ солиш мақсадларида белгиланган ижара тўловининг минимал ставкаларидан келиб чиқиб аниқланади, чунки бу ставкалар кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига ҳам тааллуқли (яқин қариндошлар ўртасидаги шартномалар бундан мустасно) 24.12.2024 й. ЎРҚ-1011-сон 8-илова. Бунда 2025 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қараб турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган хоналар бўйича ижара тўловининг минимал ставкаларига 2,0 га қадар оширувчи коэффициент жорий қиладилар 24.12.2024 й. ЎРҚ-1011-сон 12-м..

Фойда солиғи тўловчилар ушбу даромадни оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда энг кам ижара ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблайдилар ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-иловадаги 070-сатрда қўлда акс эттирадилар.

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар даромадни шу тарзда аниқлайдилар ва солиқ солиш мақсадларида даромад суммасига бир томонлама ЭҲФ тақдим этадилар 14.08.2020 й. ВМҚ-489-сон 2-илова 59-1-б.. Ушбу ЭҲФ асосида даромад Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида автоматик равишда акс эттирилади.

 

2. Юридик шахс жисмоний шахсга хонани ссуда шартномаси бўйича беради

Юридик шахсдаги солиқ оқибатлари:

ҚҚС

Мол-мулкни текин фойдаланиш учун тақдим этиш ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мақсадларида реализация қилиш бўйича айланма сифатида тан олинади, бундан иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ҳоллар мустасно СК 239-м. 2-қ. 2-б.. Бу ҳолда солиқ базаси хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланади СК 248-м. 3-қ. 2-б.. Бозор қиймати сифатида оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда минимал ставкалар бўйича ҳисобланган ижара қиймати қабул қилинади. Корхона-ссуда берувчи жисмоний шахс-ссуда олувчига «Тўловсиз» турдаги ҳисобварақ-фактура ёзиб беради.

 

Фойда солиғи

Фойда солиғини ҳисоблашда текин кўрсатилган хизматларнинг қиймати, шу жумладан улар бўйича ҚҚС - чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади СК 317-м. 27-б..

 

Айланмадан олинадиган солиқ

Хизматларни текин кўрсатишда солиқ солиш мақсадларида реализациядан олинган даромад бу хизматларнинг таннархи сифатида аниқланади СК 463-м. 2-қ.. Корхона-ссуда берувчи жисмоний шахс-ссуда олувчига «Тўловсиз» турдаги ҳисобварақ-фактура ёзиб беради, унда хонани фойдаланишга бериш бўйича хизматнинг таннархини акс эттиради.

Жисмоний шахсдаги солиқ оқибатлари:

Жисмоний шахс-ссуда олувчи учун юридик шахсдан текин олинган хизматлар кўринишидаги даромад - моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади СК 376-м. 1-қ. 2-б..

Даромад суммаси ссуда берувчи ҳисоблаган ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда хизматлар таннархидан келиб чиқиб аниқланади СК 376-м. 2-3-қ..

Ҳисоботда бу даромадни юридик шахс ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5-иловада акс эттиради.

Агар жисмоний шахс-ссуда олувчи Ўзбекистон резиденти бўлса ва юридик шахс-ссуда берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлмаса, кейингиси солиқ агенти сифатида жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида солиқни ушлаб қолмаслик ҳуқуқига эга. Бунда жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромад бўйича солиқни мустақил равишда - жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида тўлаши шарт СК 387-м. 2-қ.. Юридик шахс эса солиқ даври (календарь йили) тугаганидан кейин 30 иш куни ичида тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромад олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотнома тақдим этиши шарт СК 389-м. 1-қ. 1-б..

 

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text206877_scuda_shartnomasi_buyicha_qanday_soliqlar_tulanadi