Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Ташқи савдо шартномалари бўйича Ўзбекистонга олиб кирилган ва тарафларга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра яроқсиз ҳолга келган товарларни утилизация қилишда ёки «давлат фойдасига воз кечиш» божхона режимига жойлаштиришда уларни умидсиз қарздорлик деб эътироф этиш тартиби соддалаштирилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2025 йилдаги 513 сон қарорига мувофиқ:
- 2026 йил 1 июлдан бошлаб ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарздорликни «E-kontrakt» ташқи савдо фаолияти ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳисобдан чиқариш тартиб-таомилларидан фойдаланиш амалиёти жорий этилади;
- Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомда «umidsiz қарз» тушунчасига аниқлик киритилди:
– «умидсиз қарз» – ТСОЯЭАТ да шаклланган («E-kontrakt»), бироқ ташқи савдо контрактлари тарафларининг мажбуриятлари суд қарори асосида ёхуд қарздорнинг банкротлиги, тугатилганлиги, вафот этганлиги ёки даъво муддати ўтганлиги муносабати билан ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли тўланиши мумкин бўлмаган қарз; шунингдек ТСОЯЭАТда шаклланган («E-kontrakt»), бироқ у бўйича тарафлар ўртасида амалда ташқи савдо контрактлари мавжуд бўлмаган қарз, товарлар ташиш ва сақлаш жараёнида яроқсиз ҳолга келган ёхуд «йўқ қилиш» ва «давлат фойдасига воз кечиш» божхона режимларига расмийлаштирилган ёхуд давлат органи томонидан мусодара қилинган ёки йўқ қилинган ҳолларда тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юзага келган қарз, шу жумладан кредит
- Экология вазирлиги ва Божхона қўмитасига 3 ой муддатда:
– Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган ва яроқсиз ҳолга келган товарларни утилизация қилиш тўғрисида хулоса бериш;
– уни «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этиш топширилди.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
![]()