Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Вазият: компания ходими жиноий жавобгарликка тортилмоқда ва бу унинг иши билан ҳеч қандай тарзда боғлиқ эмас. Дастлабки тергов олиб борилмоқда, ходим ҳибсга олинмаган, лекин яшаш жойини тарк эта олмайди. Ишдан бўшамаяпти ва тергов органлари уни ишдан четлаштирмаяпти. Лекин ўз ишини бажара олмайди, чунки иши республика бўйлаб сафарлар билан боғлиқ. Иш берувчи бундай вазиятда нима қилиши керак?
Buxgalter.uz тушунтириб беради:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Бу ходим билан меҳнат шартномасини бекор қила олмайсиз, чунки меҳнат муносабатларини тўхтатиш учун асослар йўқ. Ходим ишга келади ва ҳеч қандай айбдор ҳаракатлар қилмайди. Лекин у ўзига боғлиқ бўлмаган сабабга кўра бевосита мажбуриятларини бажара олмаганлиги сабабли, уни вақтинча бошқа лавозимга ўтказиш ҳуқуқига эгасиз.
Агар ходим розилик берган бўлса, бундай ўтказиш уни бошқа вазифага ўтказиш сабаби кўрсатилган ёзма аризаси асосида амалга оширилади
. Ушбу давр учун меҳнатга ҳақ тўлаш томонлар ўртасида эришилган келишув асосида амалга оширилади.
Лекин ўхшаш вазиятларда бошқа саволлар ҳам бўлиши мумкин. Масалан:
- агар ходим ишга чиқмаса, лекин уни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида расмий ҳужжат бўлмаса, нима қилиш керак;
- тергов органлари томонидан ушлаб турилган ходимнинг мажбуриятларини ким бажаради;
- агар ходим аввалги лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлса, иш берувчи қандай йўл тутиши керак;
- агар ходим айбдор деб топилмаса, мажбурий прогул учун иш ҳақи қандай тўланади;
- судланганлик қачон ишга қабул қилишни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
Бу ҳақда «Норма» юристлари тавсияда батафсил гапириб беришган:
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()