Қандай қилиб раҳбар бухгалтерия ҳисобининг нозик жиҳатларини билмаган ҳолда бухгалтерни назорат қилиши мумкин?

22.02.2024
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда

– раҳбар бош бухгалтер ишини назорат қилиши керакми;
– бухгалтер ўз ишида хатоликларга йўл қўйишининг сабаблари;
– қандай қилиб бухгалтернинг хатоларини камайтириш бўйича раҳбарга амалий маслаҳатлар;
– раҳбарнинг бухгалтерия хизмати билан ўзаро муносабат ўрнатиш қоидалари;
– малакали бухгалтерга хос аломатлар.

 

Амалда биз бухгалтер директорнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришга мажбур бўлган ҳолатларга кўп дуч келамиз, ҳатто уларга рози бўлмаган тақдирда ҳам. Аммо бухгалтернинг малакасиз иши директор учун жуда кўп муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини – корхонага зарар келтиришини, счёт бўйича амалиётларни тўхтатиб қуйилишига ёки жаримагача олиб келишини унутмаслик керак.

Аксарият ҳолларда бухгалтерия ҳисоби хизматини ушбу соҳани билувчи ва ўта ҳалол одамлар бошқаришади, аммо истиснолар ҳам учраб туради. Ва агар ёш мутахассис билимсизлиги туфайли хатога йўл қўйса, бухгалтерия ҳисобини яхши тушунган мутахассис раҳбар молия соҳасини лозим даражада тушунмаслигини тезда англайди ҳамда тез орада ўз малакаси ва хизмат мавқеини суистеъмол қила бошлайди.

Бухгалтер ишида хатолар юзага келишининг асосий сабаблари 

Бухгалтер ўз ишида йўл қўядиган асосий хатолар сабабларини кўриб чиқамиз.

Билим етишмаслиги

Бу сабаб одатда тажрибага эга бўлмаган ва фақат назарий билими бўлган ёш мутахассисларда учрайди. Агар тажриба – орттирса бўладиган нарса бўлса, касбий фаолиятдаги билим эса мунтазам равишда такомиллаштиришни талаб қилади. Бухгалтерия ишидаги асосий восита – бу қонунчилик ва бухгалтерия ҳисобини юритишга қўйиладиган талабларни ўрганиш бўлиб, етарли малакага эга бўлмаслик барибир хатоларга олиб келади. Шу муносабат билан раҳбар олдида танлов юзага келади: меҳнатга ҳақ тўлаш талаблари жуда юқори бўлиб, катта иш тажрибасига эга мутахассисни ишга қабул қилиш ёки камроқ тўлаб, хатолар кўпроқ бўладиган ёш мутахассисни таклиф қилиш. Агар сиз таваккал қилиб ёш мутахассисни ишга қабул қилсангиз, у ҳолда бу сизга ўз корхонангиз учун юқори малакага эга бухгалтерни тайёрлаш имкониятини беради, лекин бу сармоя киритишни ҳам талаб қилади. Ёш мутахассис билан меҳнат шартномаси тузаётганда, дарҳол уни қўшимча ўқитиш ва малакасини ошириш учун сарфланган барча харажатлар эвазига унинг ишлаб бериш ёки ушбу харажатларни тўлаб бериш мажбуриятини олдиндан назарда тутинг.

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг