Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
«Солиқ тўловчининг кабинетига МИБнинг ходим учун қарздорликни сўндириш тўғрисидаги талаби келиб тушди. Ходимнинг таъкидлашича, у қарзни аллақачон тўлаган, бироқ МИБ веб-сайтида қарз фаол ҳолатда акс эттирилган. Қолаверса, бу борада ходим билмайдиган қандайдир суд қарори борлиги маълум бўлди. Бу вазиятда қандай йўл тутишимиз керак ва охир-оқибат унинг маошидан ортиқча маблағ тўласак, нима бўлади?»
Биз шунга ўхшаш вазиятга дуч келганмиз ва ўз мисолимизда ундан компания учун ҳам, ходим учун ҳам энг кам хавф-хатарлар билан қандай чиқиб кетишни тушунтириб бера оламиз.
Buxgalter.uz тушунтиради (ва қайта чоп этишда манбани кўрсатишни илтимос қилади):
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Вазият:
Ходимимиз ўзининг кўчмас мулк объектларидан бири бўйича чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун қарздорликка йўл қўйган (тахминан 50 минг сўм). У бу ҳақда ҳеч қандай билдиришнома (SMS ёки бошқа) олмаган. Маълум вақт ўтгач, унинг мол-мулки (автомобиль, кўчмас мулк) «хатловга олинди» ва иш берувчи унинг иш ҳақидан қарзни тўлаш талабини олди.
Табиийки, ходим қарзни бир зумда тўлади. Аммо унинг «қарздорлиги» расмий мақомида бу ҳеч қандай акс этмади.
Бинобарин, ташкилот истасанг-истамасанг МИБнинг талабини бажариши шарт, чунки қонун ижро ҳужжатларининг дарҳол ижро этилишини талаб қилади, шу жумладан, агар ижро ҳужжатида ундаги талаблар дарҳол ижро этилиши кўрсатилган бўлса ёки дарҳол ижро этиш қонунда назарда тутилган ҳолларда
.
Тизим қандай ишлайди:
1. Коммунал ташкилот (банк, бошқа ҳар қандай муассаса) қарзни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси беради.
2. Суд ҳал қилув қарорини сиртдан –фуқарони хабардор қилмасдан чиқаради.
3. Суд қарорларини ижро этиш департаменти ишни олади ва қуйидагиларни хатлайди:
- барча кўчмас мулк (квартиралар, уйлар);
- автомобиллар;
- бизнесдаги улушлар (ҳатто кўп миллиардли), қимматли қоғозлар.
Натижада мол-мулк билан боғлиқ ҳар қандай битимлар тақиқ остида қолади.
4. Мол-мулк хатлангандан кейингина фуқаро биринчи SMS-хабарнома олади! Ва бу ҳақиқий муаммо – кредиторнинг МИБга мурожаат қилишидан тортиб мол-мулкни хатлаш пайтигача бўлган барча босқичларда фуқарони олдиндан хабардор қилишнинг умуман йўқлиги.
«Очиш» жараёни:
1) дастлабки қарзни тўлаш;
2) суд чиқимларини тўлаш;
3) пеня/жарима тўлаш.
Жами: қарздор томонидан тўланган сумма дастлабки қарздан 5-10 баробар кўп бўлади. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас...
Мажбурий амаллар:
1) Қарздорнинг қарзни тўлаш тўғрисидаги ҳужжатлар билан Департаментга шахсан келиши;
2) иш бўйича масъул ижрочи билан учрашув (иш рақами СМСда кўрсатилган).
Шундан кейингина бир неча кундан кейин мол-мулк билан боғлиқ операцияларга қўйилган тақиқлар олиб ташланади.
Бухгалтерга тавсияларимиз:
1. Ходимга вазиятни ҳал қилиш учун бир неча кун беринг. У асосий қарз, пеня ва шу кабилар тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни шахсан қўлида олиб келиши ва МИБ вакилига кўрсатиши кераклигини тушунтиринг.
2. Агар ходим оқилона муддатда вазиятни ҳал қилмаса ва қарз ёпилгани ҳақида тасдиқнома ололмасангиз, ушлаб қолиш миқдори бўйича мавжуд чекловларни ҳисобга олган ҳолда унинг иш ҳақидан талаб қилинадиган суммани ушлаб қолинг.
Эътибор беринг
Шунга ўхшаш ҳолатга дуч келган ўқувчиларнинг ёзишича, ушбу босқичда Мажбурий ижро бюроси ходим қарзини тўлагандан сўнг ташкилотга қарз тўланганлиги тўғрисида хабарнома юбормаса, вазият мураккаблашиши мумкин. Бу ҳолатда бухгалтер ушлаб қолинган қарзни тўлашга уринганида (МИБнинг дастлабки талабини бажарганида) MUNIS тизими қарзни «кўрмайди» ва уни тўлашга йўл қўймайди.
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси талабларини бузмаслик учун корхона МИБдан ижро ҳужжатини ижро этмасдан қолдириш тўғрисида кўрсатма олиши керак.
3. Ортиқча тўланган суммани қайтариш сизнинг эмас, ходимнинг муаммоси бўлади. Кейинчалик уларни қайтариш эҳтимоли паст деб баҳоланади.
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()