Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
2026 йил 1 мартдан бошлаб товарларни чегара ўтказиш пунктларига етиб келгунига қадар олдиндан декларациялаш йўли билан «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштиришда божхона расмийлаштируви йиғими 20 фоизга камайтирилади. Ва – божхона тўловларини 14 кунгача бўлган муддатга бўлиб-бўлиб (кечиктириб) тўлашда фоизлар ҳисобланмайди.
Бу экспорт ва импорт қилувчиларни, шу жумладан ваколатли иқтисодий операторларни бутун 2026 йил ва ундан кейинги даврда кутилаётган божхона маъмуриятчилиги соҳасидаги ўзгаришларнинг кичик бир қисмидир.
Buxgalter.uz сайтида янги 17.12.2025 йилдаги ПФ-250-сон Фармонни кўриб чиқамиз:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Фармон 2025 йил 23 декабрдан кучга кирди. Асосий янгиликлар:
1. 2026 йил 1 январдан бошлаб:
- Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда ҳужжатларни мажбурий текшириш;
- мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлмаганда, шунингдек, хорижий давлатларнинг маълумотлари асосида маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнига чекловлар ва тақиқларни белгилаш.
2. 2026 йил 1 мартдан 2027 йил 1 мартгача синов тариқасида:
- ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия ишлаб чиқаришда хомашё ва материаллардан фойдаланиладиган, импорт бўйича ундириладиган божхона божи суммаси тайёр маҳсулот учун божхона божи суммасидан ошадиган товарлар рўйхатини босқичма-босқич шакллантиради;
- бундай товарларни қайта ишлаш учун олиб кириладиган хомашё ва материаллар божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимидан кейин эркин муомалага чиқарилганда:
– импорт божхона божи қайта ишлаш маҳсулотларидан, келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, божхона тарифида белгиланган ставкалар миқдорида ундирилади;
– божхона тўловлари бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар қайта ишлаш маҳсулотларига нисбатан қўлланилади;
– Божхона қўмитаси олиб кирилган хомашё ва материаллардан мақсадли фойдаланишни назорат қилади.
3. 2026 йил 1 мартдан бошлаб товарларни чегара ўтказиш пунктларига етиб келгунига қадар олдиндан декларациялаш йўли билан «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштиришда божхона расмийлаштируви учун божхона йиғими миқдори 20 фоизга камайтирилади. Божхона тўловларини 14 кунгача бўлган муддатга бўлиб-бўлиб (кечиктириб) тўлашда фоизлар ҳисобланмайди.
4. 2026 йил 1 майдан бошлаб импорт қилувчилар товарларни Ўзбекистонга олиб киришда даврий декларациялаш орқали уларни расмийлаштиришда товарларнинг ҳар бир туркуми учун алоҳида божхона тўловларини тўлашлари мумкин.
5. Хавфлар (таҳдидлар) мавжуд бўлмаганда божхона органларининг ахборот тизими 2026 йилда қуйидагиларга БЮДни автоматик равишда расмийлаштириш имконини беради:
- йирик солиқ тўловчилар, давлат ташкилотлари, шунингдек, давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотлар томонидан импорт қилинадиган ташқи савдо юклари;
- тариф ва нотариф чекловлар қўлланилмайдиган экспорт қилинадиган юклар.
6. 2026 йил 1 майдан бошлаб:
- тақиқ ва чекловлар реестри юритилади. Улар ўрнатилишидан камида 3 ой олдин «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида эълон қилинади;
- ваколатли давлат органлари ва уларнинг қуйи ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ҳар бир хизмат тури учун йиғимлар (тўловлар) миқдори ва калькуляцияси «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида эълон қилинади;
- ушбу талабларга риоя этилмаган ҳолда ўрнатилган тақиқлар ва чекловлар, шунингдек йиғимлар қўлланилмайди.
7. Барқарорлик рейтингида юқори ва ўрта даражага эга бўлган ваколатли иқтисодий операторларга қўшимча равишда божхона тўловлари ва солиқларни қайтариш ҳамда ўзаро ҳисобга олишнинг соддалаштирилган тартиб-таомиллари қўлланилади. Улардан қайта ишлаш операциялари (қадоқлаш, ўраш, саралаш, тозалаш) бўйича товарларни қайта ишлашга рухсатнома талаб қилинмайди.
8. 2026 йил 1 июндан бошлаб:
- тадбиркорлик субъектлари учун божхона божини 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
- божхона тўловлари тўланишини бош таъминлаш усулларидан бири қўлланилганда тадбиркорлик субъектлари таваккалчиликларни бошқариш тизими натижаларидан келиб чиқиб, камайтирилган миқдорда таъминот тақдим этади.
9. 2026 йил 1 июндан бошлаб:
- «FSSC 22000,» «IFS Food,» «BRCGS Global Standard for Food Safety,» «SQF Food Safety Code» халқаро тизимлари доирасида расмийлаштирилган сертификатга эга бўлган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда импорт қилувчига озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва чиқаришда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этиш мажбуриятини юклаган ҳолда санитария-эпидемиологик хулоса олиш;
- товарларни «erkin muomalaga chiqarish (import)» божхона режимига жойлаштиришда карантин рухсатномасини олиш.
10. 2026 йил 1 июлдан бошлаб божхона аудити доирасида:
- фаолияти бўйича божхона аудити режалаштирилган тадбиркорлик субъектига йўл қўйилган камчиликларни олдиндан хабардор қилган ҳолда мустақил равишда бартараф этиш имкониятини берувчи «маслаҳатчи-аудитор» тамойили жорий этилади;
- тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлашда божхона назорати натижалари инобатга олинади;
- божхона назорати жараёнида аниқланган қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини сўзсиз ундириш бўйича инкассо топшириқномаларини юбориш амалиёти жорий этилади.
11. 2026 йил 1 июлдан бошлаб ташқи савдо фаолияти билан боғлиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатларни расмийлаштиришда таваккалчиликларни баҳолаш тамойиллари асосида фаолият юритувчи ахборот тизимлари ишга туширилсин. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
- хавф даражаси паст бўлган товарлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатларни автоматик равишда расмийлаштириш;
- ўртача хавф даражасига эга бўлган товарларни синовларсиз ва намуналарсиз ҳужжатли назорат тартибига ўтказиш;
- хавф даражаси юқори бўлган товарларни тажриба намуналари асосида текшириш, зарур ҳолларда лаборатория синовлари ўтказилгандан сўнг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ёки сертификатларни расмийлаштириш.
12. 2028 йил 1 январдан бошлаб божхона қонунчилиги талабларини бузганлик учун молиявий жарималарни қўллаш тартиби жорий этилсин. Бунда:
- молиявий жарималар фақат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан қўлланилади;
- юридик шахслар ва ЯТТларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилганда уларнинг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзлари маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()