СК-2026: янги боғларни яратишда импорт учун ҚҚС бўйича имтиёз

preview

25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон Қонун билан Солиқ кодексига 2025 йил 1 январдан бошлаб амалда бўлган янги боғлар барпо этиш учун товарларни импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз киритилди.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар янги саноат интенсив боғлари ва узумзорлар барпо этиш ташаббускорлари хорижий давлатлардан (қўшни давлатлардан ташқари) мевали кўчатлар ва пайвандтаглар, пайвандустлар, оналик материали ва техникани олиб киришда ҚҚСдан озод қилинади . Солиқ кодексининг 483-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Имтиёзли товарлар рўйхати Президентнинг 30.09.2024 йилдаги ПФ-151-сон Фармонига 3-иловада тасдиқланган.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text212805_sk-2026_yangi_boglarni_yaratishda_import_uchun_qqs_buyicha_imtiez