Пригодятся в январе материалы экспертов:
Технопарк резиденти бўлган ташкилот ходимларга моддий ёрдам тўлайди.
Унга 7,5% ЖШДС ставкаси қўлланиладими? Ижтимоий солиқ ҳисобланадими?
Buxgalter.uz тушунтиради:
Агар Телеграм-каналимизга обуна бўлмасангиз, керакли маълумотни ўтказиб юборишингиз мумкин.
– Солиқ солиш мақсадида моддий ёрдам қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
1) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига
.
Бунда:
- 7,5% ЖШДС ставкаси қўлланилмайди, чунки бошқа даромадлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилмайди. Календарь йил учун МҲТЭКМнинг 4,22 баравари миқдоридаги моддий ёрдамнинг имтиёзли қисмидан ошган суммасига нисбатан 12% ставка қўлланилади
; - ижтимоий солиқ тўланмайди, чунки ёрдам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилмайди
.
2) рағбатлантирувчи тўловларга – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга
.
Бунда:
- ҳисобланган суммага 7,5% ставка бўйича ЖШДС солинади;
- Президентнинг 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармонига мувофиқ ижтимоий солиқ бўйича имтиёз қўлланилади.
Технопарк резидентлари томонидан имтиёзларни қўллашнинг меъёрий тартибга солиниши йил бошидан буён айрим ўзгаришларга учради. Шу ҳақда батафсил янгиланган кўрсатма бу ерда:
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()