Ходим алимент тўласа, ЖШДС бўйича солиқ базасини қандай аниқлаш мумкин

preview

Ходим суд қарори билан болага алимент тўлайди. Солиқ базаси қандай аниқланади ва ушлаб қолинадиган сумма қандай ҳисобланади?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Янги мақолалар ҳақидаги эълонларни ҳар куни Телеграм-каналимизда эълон қиламиз.

 

Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувлар иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларга қаратилганда ушлаб қолиш миқдори солиқлар ушлаб қолинганидан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади .

Айтайлик, ходимга январь ойи учун 3 000 000 сўм ҳисобланди. Суд қарорига кўра, у бир нафар фарзанди учун иш ҳақининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаши шарт.

1) ЖШДСни ҳисоблаймиз:

3 000 000 х 12% = 360 000 сўм.

2) Алимент ҳисобланадиган суммани аниқлаймиз:

3 000 000 – 360 000 = 2 640 000 сўм;

3) Ушлаб қолишлар суммасини ҳисоблаймиз:

2 640 000 х 0,25 = 660 000 сўм.

Эътибор беринг

Мисол экспертларнинг ушбу тавсиясидан олинган, уни тўлиқ ўқиб чиқишни тавсия этамиз:

– ЖШДС солинадиган объект ва унинг солиқ солиш базасини қандай аниқлаш мумкин.

Унда ЖШДС бўйича солиқ базасини тўғри аниқлаш ва солиқни ҳисоблашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги тушунтирилди.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ — маслаҳатлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ — buxgalter.uz экспертларининг маслаҳатлари: тушунтиришлар, мисоллар ва кўп бериладиган саволларга жавоблар. /uz/publish/doc/text213365_hodim_aliment_tulasa_jshds_buyicha_soliq_bazasini_qanday_aniqlash_mumkin