9 ойни хатоларсиз ёпамиз:
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Бизнес ва фуқаролар солиқларни ўз вақтида тўлашга қандай рағбатлантирилади – buxgalter.uz сайтидаги шарҳда.
Эътибор беринг
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Материаллардан нусха олиш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Ҳужжатнинг асосий мақсадлари
Янги тартиб Президентнинг «Солиқларни йиғиш даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори
ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Асосий вазифа – солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш, фуқаролар ва бизнесни мажбуриятларни виждонан бажаришга рағбатлантириш, шунингдек, маҳаллалар ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Баҳолаш тизими қандай ишлайди
Маҳаллалар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда 5 та мезон асосида баҳоланади, уларнинг ҳар бири балларда ўз аҳамиятига эга (жами – 100 балл):
1) тадбиркорлик субъектлари сони (ҳар 1000 аҳолига) – 10 балл;
2) бизнес томонидан тўланган солиқлар суммаси (1000 кишига) – 20 балл;
3) ЖШДС тўловчилар сони – 10 балл;
4) ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар –10 балл;
5) жисмоний шахсларнинг жами мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш даражаси – 40 балл (энг салмоқли кўрсаткич).
Аҳоли сони, тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар, ўзини ўзи банд қилганлар сони, шунингдек тўланган солиқлар суммаси ҳисобот йилининг 1 январь ҳолатига кўра маълумотлардан фойдаланган ҳолда ҳисобланади.
Низомда ҳар бир мезон бўйича ҳисоблаш формулалари келтирилган. Барча ҳисоб-китоблар туманлар ва шаҳарлар кесимидаги нисбатларни, шунингдек ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар тақдим этилган ҳисоботлар бўйича тузатишларни ҳисобга олади.
Тавсия
Резидентлар ва норезидентлар томонидан солиқ базасини аниқлаш; юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби ва ставкалари – «Юридик шахсларнинг мол-мулки солиғини қандай ҳисоблаш керак»лигини тавсияда ўқинг.
Ғолиблар қандай аниқланади
Баҳолашда Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан жисмоний шахслар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқ суммалари, солиқлар йиғилувчанлиги ва солиқ ҳисоботи кўрсаткичларидан фойдаланилади.
- Йил якуни бўйича 90 баллдан юқори балл тўплаган маҳаллаларга «Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» мақоми берилади.
- Бир нечта талабгорлар бир хил балл тўплаган тақдирда, фуқароларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш кўрсаткичи юқори бўлган маҳаллага устуворлик берилади.
- Мезонларнинг бирортаси бўйича балл олиш имконияти бўлмаган тақдирда, ушбу мезон учун белгиланган балл миқдори бошқа мезонлар ўртасида тенг тақсимланади.
- Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмасининг «Рақамли маҳалла» платформаси орқали тўпланган баллар ва маҳалла рейтингидаги ўринларни онлайн кузатиш мумкин.
- Баҳолаш ҳар йили январь ойида ўтказилади. Ғолибларнинг якуний рўйхати 1 февралга қадар шакллантирилади ва 10 февралга қадар Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Тавсия
«Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартиби» тавсиясида экспертлар мавзуни мисоллар билан тушунтириб беришди:
• қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқни қаерга ва қачон ўтказиш керак;
• ер солиғини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини қандай олиш мумкин;
• солиқ ҳисоботини қайси муддатларда тақдим этиш керак;
• қайси ҳолларда аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этиш зарурати туғилади ва буни қандай амалга ошириш керак;
![]()