Янгиликлар
Дата публикации 13.06.2020
15 июнь куни 15.30 дан 18.00 га қадар “Бухгалтерия ҳисоби амалиёти” курсининг биринчи – бепул! – онлайн-машғулоти ўтказилади. Ташкилотчилар – “Norma” Профессионал ривожланиш маркази ва “Менталист” ўқув маркази. Ўқитувчи Наталия ТУРАЛИНОВА билан масофавий тизим ишини баҳолаш ва ўқув услубияти билан танишиш учун унда иштирок этинг. ... 

Дата публикации 12.06.2020
Buxgalter.uz ҚҚС ҳисоб-китоби шаклида (шакл коди - 10006_14) 4 ва 5-иловалардаги баъзи қаторлар энди автоматик тарзда тўлдирилиши ҳақида ёзган эди, бу хатоларни олидини олишга кўмак бериши керак. Давлат солиқ қўмитаси ниҳоят ушбу масалада тушунарсиз бўлган жиҳатни тушунтирди. ... 

Дата публикации 12.06.2020
Риэлторлик ташкилотлари кўчмас мулк бозорида қолишлари учун декабрда риэлторлик фаолиятининг Ягона электрон мультилистинги тизимига (ЯЭМТ) уланишлари керак бўлади. У мамлакатимиз ҳудудида сотиладиган барча кўчмас мулк тўғрисида батафсил маълумотларни ўз ичига олади ва бозор нархининг шаффоф тарзда шаклланишига кўмаклашиши даркор. ҚҲТБТ порталига қўйилган ҳужжат лойиҳасида шу хусусда гап бормоқда. ... 

Дата публикации 10.06.2020
Солиқ қўмитаси солиқ қарздорлиги бўйича инкассо топшириқномалари тақдим этишни автоматлаштирди. Уларни энди ДСҚ марказий аппаратининг махсус дастурий маҳсулоти генерация қилади. Инкассо топшириқномаси қўйишдан олдин, солиқ тўлаш санасидан кейинги кундан кечиктирмай, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқ мажбуриятини бажариш зарурлиги тўғрисида талабнома келиб тушади. ... 

Дата публикации 08.06.2020
Молия вазирлиги Солиқ маслаҳатчилари палатаси билан биргаликда Президентнинг «Солиқ маслаҳати соҳаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди. Бошқа ҳуқуқлар қатори, солиқ маслаҳатчиларига шартнома асосида солиқ аудитини амалга ошириш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда. «Норма» шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА янгиликлар моҳиятини очиб берди: ... 

Дата публикации 01.06.2020
ДСҚ молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ўлчов бирлигини ўзгартириши тўғрисидаги ахборот бухгалтерларда талай саволларни юзага келтирди. Улардан энг асосийлари – ким 2020 йилнинг I чораги учун ҳисоботларни қайта топшириши лозим ва бу амалиётда қандай ташкил этилади? Buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасида тушунтириш олди. ... 

Дата публикации 30.05.2020
Умумбелгиланган солиқларни тўловчиларга вилоят солиқ бошқармалари (пойтахтда – ДСБ) хизмат кўрсатади. Тошкент шаҳри, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида янги тартиб 1 июндан, республиканинг бошқа ҳудудларида – босқичма-босқич 1 октябрга қадар жорий этилади. Бу нима учун зарур ва солиқ тўловчилардан нима талаб этилади? Buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасида тушунтириш олди. ... 

Дата публикации 20.05.2020
2019 йилдан аудиторлик хизматлари бозорини босқичма-босқич либераллаштириш бошланган. Аудиторлик ташкилотларининг устав капиталига нисбатан сунъий талаб ҳамда дунё бўйича ягона ҳисобланган хизматлар кўрсатиладиган объектлар бўйича таснифлаш бекор қилинган. Яна бир қадам қўйиш – бир аудиторлик ташкилотида мажбурий тартибда белгиланадиган сертификатланган мутахассислар сонини камайтириш ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга аудиторлик хизматларини кўрсатишга рухсат бериш фурсати келди. ... 

Дата публикации 12.05.2020
«Norma» Профессионал ривожланиш маркази 5 май куни DipIFR(rus) Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (АССА) имтиҳонига тайёрланиш бўйича курсни ишга туширди. Худди шу куни АССА мазкур имтиҳонга рўйхатдан ўтказишни бошлади. Қандай рўйхатдан ўтиш ҳақида «Норма» эксперти Дилором САИДОВАнинг босқичма-босқич йўриқномасида ўқинг. ... 

Дата публикации 06.05.2020
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндан бошлаб корхоналарнинг ўз ҳисобидан амалга оширадиган инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация маблағларини тақсимлаш тартибини белгиловчи қарори лойиҳаси жойлаштирилган. ... 

Дата публикации 05.05.2020
«Didox» электрон ҳужжат айланиши тизимида “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилган ҳолда электрон ишончномаларни яратиш ва имзолаш имконияти назарда тутилган. Электрон ҳужжатни имзоловчи шахсларни идентификациялаш қандай таъминланаётганлиги ҳақида «Venkon Group»нинг бош директори Асқар ИСМОИЛОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 04.05.2020
5 май куни соат 12 дан 14 га қадар «Norma» Профессионал ривожланиш маркази томонидан ташкил этилган DipIFR (rus) курси бўйича биринчи машғулот ўтказилади. Сиз унда бепул иштирок этишингиз – масофавий тизим ишини баҳолашингиз, ўқитувчи Ирина ЗАВАЛИШИНА ва ўқув методикаси билан танишишингиз мумкин. ... 

Дата публикации 02.05.2020
Экспорт-импорт операциялари учун қандай имтиёзлар назарда тутилган? Карантин билан боғлиқ ходимлар билан ҳисоблашишларни қандай тўғри амалга ошириш мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида. ... 

Дата публикации 29.04.2020
Хайрия ишлари билан шуғулланадиган тадбиркорларга қандай имтиёзлар тақдим этилади? Йирик солиқ тўловчи мақоми қандай аниқланади? Карантин даврида ишлар тўхтаб турганлиги сабабли солиқларни қандай тўламаслик мумкин? Квартирани ижарага олиш шартномасини вақтинчалик бекор қилиш ҳақида солиқ органларини қандай хабардор қилиш мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг навбатдаги тўплам материалида. ... 

Дата публикации 29.04.2020
DipIFR (rus) имтиҳонига иштирок этишнинг тўғри келадиган вариантини танлаб, ўзига хос арзон нархда тайёрланиш имкониятидан фойдаланинг. ... 

Дата публикации 27.04.2020
29 апрель куни «Norma» ПРМнинг онлайн-платформасида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси “Давлат тадбиркорлик субъектларини қандай қўллаб-қувватламоқда” видеоконференциясини ўтказади (12.00 да – ўзбек тилида, 15.00 да – рус тилида). Агар ёзилишга улгурсангиз, сиз унда иштирок этишингиз мумкин. Иштирок этиш – бепул. ... 

Дата публикации 25.04.2020
ПФ-5978-сон Фармон қабул қилингунига қадар товар олиб кирилган бўлса, ушбу Фармонда назарда тутилган божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкасини қўллаш мумкинми? Карантин даврида божхона божини тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини олиш мумкинми? Паррандачилик ва қурилиш ташкилотлари қандай божхона имтиёзларига эгалар? Карантин даврида ходимнинг синов муддатини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг навбатдаги материаллар тўпламида. ... 

Дата публикации 25.04.2020
Президентнинг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилингач, ХМҲС бўйича мутахассисларга талаб анча ошди . Қандай қилиб ходимларни имтиҳонга тез, тежам билан ва сифатли тайёрлаш мумкин? «Norma» ПРМ bir.uz бухгалтерлар малакасини ва direktor.uz тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини баҳолаш тизимларида муваффақиятли синовдан ўтган онлайн-платформасини таклиф этади. ... 

Дата публикации 25.04.2020
Бошқа шаҳарда ўтказиладиган тендерда қандай иштирок этиш мумкин? Қурилиш материалларини қандай сотиб олиш мумкин? Кун кечиришга маблағи етмаётган жисмоний шахсларга банклар томонидан кўмак кўрсатиладими? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида. ... 

Дата публикации 23.04.2020
Ҳурматли «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Налоговые и таможенные вести», «Норма маслаҳатчи» ва «Норма» газеталари обуначилари! ...