Форс-мажор ҳолатлари қандай тасдиқланади

preview

Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тасдиқланди (07.06.2023 йилдаги 231-сон ВМҚ). 

Хўжалик юритувчи субъектлар бундай вазиятда Савдо-саноат палатаси раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган QR-код билан сертификат олишлари мумкин.

Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.

Эътибор беринг
Барча тушунтиришларни тезкор тарзда олиш учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

Сертификатни олиш учун:

1. Ариза берувчи Савдо-саноат палатасига бевосита ёки унинг сайти орқали мурожаат қилади.

2. Палата тақдим этилган ҳужжатларни 1 иш куни ичида кўриб чиқади.

3. Қўшимча маълумотлар талаб қилинса, ариза берувчига бу ҳақда 10 кун ичида сўров юборилади.

4. Ҳолатни форс-мажор ҳолат деб тан олиш (тан олмаслик) тўғрисидаги қарор 15 кунлик муддатда қабул қилинади.

5. Агар ҳолат форс-мажор ҳолат деб тан олинмаса, ариза берувчи рад этиш асослантирилган хат олади.

6. Агар форс-мажор тасдиқланса, ариза берувчи бу ҳақда 1 кун ичида хабарнома олади, унинг сертификати эса ССПнинг расмий сайтида эълон қилинади.

Эътибор беринг
Тасдиқланган тартиб ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар шартлари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Сертификат:

  • муддатсиз даврга берилади;
  • бир марталик хусусиятга эга;
  • фақат аризада кўрсатилган шартномавий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

Ҳужжат 08.08.2023 йилдан кучга киради.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text191028_fors-major_holatlari_qanday_tasdiqlanadi