Ҳомийликка солиқ солишга тузатиш киритилади

preview

Молия вазирлиги Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилмоқда. Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

Лойиҳани ишлаб чиқиш 30.12.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан 2020-2021 йиллар давомида янги таҳрирдаги СК нормаларининг амалий таъсири ва самарадорлиги доимий равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминлаш назарда тутилганлиги билан шартланади.

“Ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ушбу фаолият юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик мақсадларида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулкни, шу жумладан, пул маблағларини қайтармаслик шарти билан ёки имтиёзли шартларда беришда, улар учун ишлар бажаришда, уларга хизматлар кўрсатиш ва уларни бошқача шаклда қўллаб-қувватлашда ифодаланадиган ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) сифатида белгиланади.

Шуни инобатга олиб, мамлакатимизда ушбу фаолият турини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида СКнинг 369-моддаси “Жами даромадга киритилмайдиган даромадлар”га  қўшимчалар киритилмоқда. 7-бандга қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа нафақалар, хусусан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа бундан мустасно) киритилмоқда.

Солиқ агентларининг СКнинг 386-моддасида кўрсатилган жисмоний шахс фойдасига амалга оширадиган, солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайдиган харажатларига ва СКнинг 369-моддасига янги банд қўшилади:

15) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ташкилотлари ва экология жамғармалари, ҳамда касаба уюшмалари томонидан олинган ёрдам:

  • устав бўйича фаолияти доирасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун;
  • даволаниш ва тиббий хизмат, ногиронликни профилактика ва реабилитация қилиш техник анжомларни сотиб олиш учун;
  • жисмоний шахснинг манфаатини кўзлаб товар ва хизматларни харид қилиш  учун;
  • ҳомийлик фаолиятининг бошқа турлари (пул кўринишидан ташқари).

Ҳомийлик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ва ёрдам олувчиларнинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда 378-модда “Солиқ солинмайдиган даромадлар” қуйидаги бандлар билан тўлдирилади:

20) хайрия ташкилотлари томонидан устав бўйича фаолиятлари доирасида жисмоний шахсларга пул шаклида кўрсатилган ёрдам, бироқ солиқ даврида 15 млн сўмдан ошмаган ҳолда;

21) ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинганда бериладиган ишдан бўшатиш;

22) ишламайдиган пенсионерларга солиқ агенти томонидан тўланадиган тўловлар;

23) маънавий зарарни компенсация қилиш бўйича пуллик тўловлар.

344-модда “Фоиз тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари”да

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига тўланадиган фоизларга тўлов манбаида ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган миқдордаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади ва бундай даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади” хатбошиси “маблағларини депозитга жойлаштиришидан” сўзларини киритган ҳолда аниқлаштирилмоқда.

Лойиҳа 2020 йил 9 апрелга қадар муҳокама қилиш, фикр-мулоҳаза ва таклифларни киритиш учун жойлаштирилган.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Лола АБДУАЗИМОВА

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text158675_homiylikka_soliq_solishga_tuzatish_kiritiladi