Солиқ имтиёзлари бериш ва солиқ текширувларидан озод қилиш тартиби белгиланди

preview

“20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларни иш билан таъминлайдиган тадбиркорлар солиқ имтиёзлари ва преференцияларига эга бўлишди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли Низом тасдиқланди .

 

Эслатиб ўтамиз
Дастурда иштирок этувчи тадбиркорлар 12.06.2023 йилдаги ПФ-93-сон Фармонга мувофиқ ҳокимликлар ва вазирликлар билан шартнома тузади.

 

Имтиёзлардан ходимлари умумий сонининг 20 фоизини Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган ва камида 1 йил ишлаган фуқаролар ташкил қиладиган тадбиркорлар фойдаланиши мумкин.

 

Мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзлар

Қуйидагилар:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизгача пасайтиришга ҳақли;
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар ушбу солиқлар ставкаларини 75 фоизга пасайтиришга ҳақли;
  • 200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.

 

Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин

Дастурда иштирок этувчи тадбиркорлар барча солиқларни (бундан ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар мустасно) гаровсиз ва фоизларсиз қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганлиги учун – 3 ой;
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганлиги учун – 6 ой;
  • 200 та иш ўрни яратилганлиги учун – 12 ой.

 

Солиқ текширувларидан озод қилиш

Янги иш ўринлари яратилган тақдирда қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:

  • 51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга нисбатан солиқ аудити ўтказилмайди;
  • 200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорларга нисбатан солиқ текширувларининг барча турлари ўтказилмайди.

 

Божхона“Яшил йўлак”  режими

Ундан дастур иштирокчилари фойдаланиши мумкин.

 

Бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг ва қонун ҳужжатларидаги янгиликларни биринчилардан бўлиб ўқинг

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text191785_soliq_imtiezlari_berish_va_soliq_tekshiruvlaridan_ozod_qilish_tartibi_belgilandi