Солиқ қўмитаси «жарималар режаси» ҳақидаги ахборотни шарҳлади

preview

Давлат солиқ қўмитаси ҳисобот тақдим этиш муддатларини ва қонун ҳужжатларининг бошқа нормаларини бузган тадбиркорлик субъектларига нисбатан санкциялар қўлланилиши ҳақидаги расмий хабарни эълон қилди, шунингдек «кундалик жарималар режаси» ҳақида тарқалаётган ахборотга баҳо берди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

 
– Идоранинг хабар беришича, «жарималар бўйича режа» ҳақидаги ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди.

Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатларини бузган солиқ тўловчиларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари қўлланилади.

Чунончи, бугунги кунга келиб Қўмита СК 111-моддасига асосланган ҳолда жорий йилнинг май ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этмаган 3 375 нафар тадбиркорлик субъектининг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб турибди.

2020 йил 20 июнь дам олиш (шанба) кунига тўғри келгани учун солиқ мажбуриятларини бажариш – май ойи учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва бюджетга ҚҚС тўлаш муддатининг сўнгги куни 2020 йил 22 июнга (душанба) кўчирилган эди.

Шунга қарамай, 3 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари СК 273-моддасида белгиланган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартибини бузиб, зиммаларидаги солиқ мажбуриятларини бажармаганлар.

Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига солиқ ҳисоботи ўз вақтида тақдим этилмагани ҳақида хабарномалар, шунингдек банк ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришлар йўлланди.

МЖТК 175-м. 1-қ. мувофиқ, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Айни пайтда Президентнинг ПФ-6029-сон Фармонида белгиланишича, 2020 йилда ЎзР ДСҚ томонидан белгиланган ҳолларда, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда солиқ ҳисоботларини тақдим этмаганлик учун, агар солиқ ҳисоботларини тақдим этишнинг белгиланган муддатлари 5 кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирилган бўлса, жарима солинмайди.


Манбага қаранг.

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text161313_soliq_qumitasi_jarimalar_rejasi_haqidagi_ahborotni_sharhladi