Телекоммуникациялар соҳасида давлат божлари қандай ўзгарди

preview

Уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатганлик учун давлат божи БҲМнинг 25 000 баравари миқдорида белгиланди. Бу 14.06.2023 йилдаги ЎРҚ-846-сон Қонунда назарда тутилган.

Ушбу соҳада лицензиялар олиш учун айрим бошқа божлар 2 баравар камайтирилди, бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Эътибор беринг
Қонунчилик ҳужжатларидаги муҳим ўзгартиришлар ҳақида тезкор тарзда билиш учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

Чунончи, қуйидагилар учун лицензия олишда тўланадиган давлат божлари миқдори камайтирилди:

  • телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 170 баравари (илгари –БҲМнинг 340 баравари);
  • телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш – БҲМнинг 10 баравари (БҲМнинг 20 баравари ўрнига);
  • телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини қуриш – БҲМнинг 10 баравари  (илгари БҲМнинг 20 баравари);
  • телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларидан фойдаланиш – БҲМнинг 75 баравари (илгари БҲМнинг 150 баравари);
  • телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 75 баравари (илгари БҲМнинг 150 баравари).

Қонун 2023 йил 15 июндан кучга кирди.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text191226_telekommunikaciyalar_sohasida_davlat_bojlari_qanday_uzgardi