Новое

Таълим соҳасидаги тижорат ташкилоти фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаши мумкинми

12.07.23
“МЧЖнинг фаолияти – олий таълим. Ташкилот Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган лицензия асосида таълим соҳасида фаолиятни амалга оширади. Бизнинг ташкилотимиз ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи ташкилот сифатида фойда солиғи бўйича 0 % ставкани қўллаши мумкинми? Ёки ушбу ставка фақат нотижорат ташкилотларига тааллуқлими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради.

Мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилишда қайта баҳолашни қачон ҳисобга олиш мумкин

11.07.23
“Корхона ҳисоб сиёсатига асосан 2023 йил 1 январь ҳолатига асосий воситаларни қайта баҳолашни амалга оширмоқчи. Компания балансида кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати 1 кв метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан юқори. Баён этилганлардан келиб чиқиб, агар корхона кўчмас мулкининг (биносининг) қолдиқ қиймати 1 кв метр учун энг кам қийматдан юқори бўлса, корхона қайта баҳолашни амалга ошириш ва 2023 йил учун мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилишда ушбу қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эгами?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради.

Қачон махсус рента солиғи бўйича мажбурият юзага келади

11.07.23
"Корхона 2020 йилда “ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун” лицензия олди ва 2023 йил якунига қадар фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича тайёргарлик ишлари билан шуғулланди. 2023 йилда қимматли металлар аффинажи учун лицензия олгандан кейин маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш муносабати билан корхонада махсус рента солиғи бўйича мажбурият юзага келадими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради.

Тasnif.soliq.uzда онлайн-НКТ учун товарлар рўйхатини қандай шакллантириш керак

11.07.23
Ўзбекистонда tasnif.soliq.uz сайтида онлайн-НКТ учун Товарлар номенклатураси қандай шакллантирилади. Товарлар номенклатурасига товарлар, хизматлар қандай қўшилади? Товарлар номенклатурасида товар тўғрисидаги ахборотга қандай ўзгартириш киритилади? Қандай қилиб tasnif.soliq.uz сайтида шакллантирилган товарлар рўйхатини онлайн-НКТга юклаб олиш мумкин? Буларнинг барчаси ҳақида сиз бизнинг материалимизда энг сўнгги янгиланишлар билан ўқийсиз.

Онлайн-кассада бўнак тўловлари ёки олдиндан тўловни тўғри расмийлаштириш ва солиқ инспекцияси билан боғлиқ муаммоларга учрамаслик чоралари

07.07.23
Ўзбекистонда қонунчилик бўйича онлайн-кассада олдиндан тўлов (бўнак)ни қандай тўғри расмийлаштириш керак? Товар, хизмат учун олдиндан тўлов ёки бўнак тўловини олганда НКТнинг қандай чекини бериш керак? Харидорга олдиндан тўлов (бўнак)ни қайтариш қандай расмийлаштирилади?

Иш ҳақи кечиктирилганлиги учун компенсацияга қандай ставка бўйича ЖШДС солиш керак

06.07.23
Ўзбекистонда иш берувчи томонидан иш ҳақи кечиктирилганлиги учун фоизларга (пулли компенсацияга) қандай солиқлар солиниши керак? Бу масалада Ўзбекистон бухгалтерларининг профессионал ҳамжамиятида ҳозирча ягона нуқтаи назар мавжуд эмас. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз фикрини билдирди.

Донатларни қабул қилиш мумкинми ва уларнинг олиниши қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади

06.07.23
Ўзбекистонда донатларни олиш мумкинми? Ўзбекистонда донатлар суммасидан қандай солиқларни тўлаш керак?

Солиқ органига ҚҚСни қайтариш учун қандай мурожаат қилиш керак

05.07.23
ҚҚСни қайтариш учун солиқ органларига алоҳида аризалар ёзиш керак эмас. Қоплаш (қайтариш) учун хабарнома ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи доирасида берилади.

Фойда солиғининг пасайтирилган ставкаси қандай қўлланилади

05.07.23
2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий йил мобайнида илк марта 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар шу ва кейинги йиллар мобайнида фойда солиғини 7,5% ставка бўйича тўлашга ҳақли – башарти ушбу икки йилда солиқ тўловчининг жами даромади 100 млрд сўмдан ошмаса.

Депозит бўйича фоизлар суммасига ЭҲФ тақдим этиш керакми (давоми)

05.07.23
Банкка депозит бўйича фоизлар суммасига ЭҲФ тақдим этиш керакми: Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва солиқ маслаҳатчилари, "Норма" экспертларининг фикри.