Умумий овқатланиш корхонаси рақамли маркировлаш кодлари сканерисиз ишлаши мумкинми

preview

“Ресторанда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун гувоҳнома мавжуд. Иш жараёнида 2D-сканер билан жиҳозланмаган иккита НКМдан фойдаланамиз: биринчисидан – тайёр таомларни реализация қилишда, бошқасидан – алкоголь маҳсулотларини реализация қилишда. Солиқ текшируви натижалари корхонага СКнинг 227-1-моддасига биноан охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Солиқ органлари соф тушумни иккала НКМ бўйича ҳисоблаб чиқаради, лекин тайёр таомларда штрих код ва 2D сканер мавжуд эмас,  биз керак эмас, деб ҳисоблаймиз. 

Сиздан қуйидагини тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз: соф тушум миқдорини фақат алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бўйича ҳисоблаб чиқариш керакми ёки тайёр маҳсулотларни реализация қилиш билан биргами?”. 

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: 

 

– 2022 йил 1 январдан бошлаб рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари:

  • онлайн-НКМ ва виртуал кассага уланган;
  • штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан  фойдаланишлари шарт .

Улар жумласига 2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки мазкур функцияни қўллаб-қувватловчи бошқа турдаги махсус қурилмалар киради.

Тайёр таомлар рақамли маркировкага эга эмаслиги боис, уларни реализация қилишда махсус қурилмаларни қўллаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилмайди.

Алкоголь маҳсулотлари мажбурий маркировкаланади, шунинг учун уларни реализация қилишда хўжалик юритувчи субъект юқорида айтиб ўтилган онлайн-НКМ ва виртуал кассага уланган махсус қурилмалардан фойдаланиши шарт.

СКда реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима назарда тутилган, агар қуйидагиларга доир талаблар бузилган бўлса :

  • фискал белгиларни акс эттириш;
  • автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш;
  • солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш;
  • идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш.

Нормадан жарима миқдори бутун корхона бўйича – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумдан келиб чиққан ҳолда аниқланиши келиб чиқади.

 

 

Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /ru/publish/doc/text188615_umumiy_ovqatlanish_korhonasi_raqamli_markirovlash_kodlari_skanerisiz_ishlashi_mumkinmi