Полезное для бухгалтера в ноябре:
Текширув ўтказиш учун келишса, ҳуқуқингизни биласизми?
Бизнес-омбудсман бошқарадиган «Ягона давлат назорати» (govcontrol.uz) портали ва унинг GovControl.uz мобил иловаси, шунингдек Тадбиркорнинг виртуал офиси ноқонуний текширувлардан ҳимояланишингизда ёрдам беради.
– Портал ва мобил илова давлат органлари ҳузурингизга текширув билан келганларида қандай йўл тутишингизда ёрдам беради. Барча ахборот норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар билан бирга тақдим этилган, уларда сизни қизиқтирувчи масалалар бўйича батафсил ахборот олишингиз мумкин.
Рўйхатдан ўтиб, тадбиркорлик субъектингизнинг ЭРИсидан фойдаланган ҳолда қуйидагилардан фойдаланиш имконига эга бўлинг:
- корхонангизда ўтказилиши режалаштирилган текширувлар ҳақидаги ахборотдан, шунингдек текширувчи орган ва текширув ўтказиш муддатлари ҳақидаги ахборотни тақдим этиш;
- текширувчининг хизмат гувоҳномаси рақами ёки фамилияси, исми-шарифи бўйича ҳақиқатан у текширувларни ўтказиш ваколатига эга шахс эканини текшириш имконини берувчи функционалдан;
- текширувчилар ўтказилаётган текширувни мажбурий тартибда рўйхатга олишлари керак бўлган Текширувларни электрон рўйхатга олиш китобидан .
Ушбу ресурсда текширув ўтказилиши ҳақида ахборот бўлмаса – текширув ўтказиш ноқонуний .
Ҳуқуқларингиз поймол этилган ёхуд юзага келган масалаларни ҳал қилишингизда ҳуқуқий ёрдам керак бўлса, Тадбиркорнинг виртуал офиси сервисларидан фойдаланинг.
Бу ердаги ва бу ердаги манбаларга қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.