Полезное для бухгалтера в ноябре:
ТИФ шартномалари бўйича бажарилган ишлар далолатномасини қандай ҳужжат билан алмаштириш мумкин
Солиқ органларининг солиқ тўловчиларга нисбатан ТСОЯЭАТга битимлар ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида киритмаганлик бўйича эътирозлари аллақачон етилган муаммони - бажарилган ишлар далолатномасининг замон талабларига мос келмаслигини кўрсатди.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:
Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Хўжалик юритувчи субъектлар ишлар (хизматлар) экспорти ва импорти тўғрисидаги маълумотларни далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ТСОЯЭАТга киритишлари шарт .
Агар узоқ муддатли шартнома тузилган бўлса, айтайлик, 2 йилга, унинг амал қилиш даврида томонлар 24 та бажарилган ишлар далолатномасини тузишлари керак – бу ҳар ойда биттаданга тўғри келади .
ТИФ иштирокчилари учун бажарилган ишлар далолатномаси - бу қоғозда тузилган, томонларнинг қўлда қўйилган имзолари ва муҳрлари қўйилган ҳужжат. Бундай ҳужжатни агар учрашувда тузиб бўлмаса, почта орқали - ҳужжатнинг асл нусхасини албатта жўнатиш билан тузиш мумкин. Умуман олганда, уни мунтазам равишда шакллантириш - меҳнат талаб қиладиган ва қиммат жараён. Ва бу кўпинча хорижий ҳамкорларда норозилик уйғотади. Уларнинг кўпчилигида ўз мамлакатларида аллақачон бажарилган ишлар далолатномаси деган тушунча йўқ, уни бошқа, ноқулайлик туғдирмайдиган ҳужжатлар билан алмаштиришган.
Бизнинг тадбиркорларимизга Ўзбекистонда бошқа қоидалар борлигини, бажарилган ишлар далолатномаси керак эканлигини тушунтиришдан бошқа чора қолмаяпти. Ва албатта, у тузилади, лекин уни расмийлаштириш ўзига хослиги туфайли кўпинча қонунчиликда белгиланган муддатлар бузилади.
Нима қилиш керак
Менинг фикримча, мавжуд бошқа имкониятларни ҳисобга олган ҳолда бу нормани қайта кўриб чиқиш керак. Бажарилган ишлар далолатномасини - уларнинг турига қараб - қуйидагилар билан алмаштириш мумкин:
- электрон чеклар;
- рақамли маҳсулотга бўлган ҳуқуқни сотиб олиш ҳақидаги квитанциялар ва рақамли тарқатиш жараёнида ахборот тизимлари томонидан шакллантирилган, битим томонларини аниқлаш имконини берувчи бошқа ҳужжатлар;
- электрон суғурта полислари;
- инвойслар;
- ЭҲФ (электрон ҳисоб-фактуралар) ёки контрагентдан электрон хабар кўринишида олинган бошқа ҳужжатлар;
- электрон тўлов тизимидан транзакцияларнинг скриншотлари;
- рақамли товар сотиб олинганлиги ҳақида веб-сайтдан лог-ҳисоботлар;
- рақамли тарқатиш олинганлигини ва (ёки) ишлар (хизматлар) бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Агар бундай қўшимчалар қабул қилинса, тадбиркорлар енгил нафас оладилар.
Buxgalter.uz тавсия этади:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади