Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Меҳмонхонани бронлаш ҳақидаги ҳужжат ходимнинг хизмат сафари давомида яшаш харажатларини тасдиқлайдими
«Корхона раҳбари хизмат сафари учун booking.com орқали меҳмонхона бронлаган. Лекин сафардан қайтгандан сўнг бу меҳмонхонада яшаганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган.
Меҳмонхонани бронлаш ҳақидаги ҳужжатни хизмат сафаридаги яшаш харажатларини тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилиш мумкинми?».
Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
Идора мутахассисларининг зарур тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Хизмат сафарига юборилган ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар (меҳмонхонада яшаш ёки турар жойни ижарага олиш) қопланади .
Бронлаш ҳақидаги ҳужжат меҳмонхонада яшаганлик фактини тасдиқламайди.
Тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади: ҳисоб-фактура, инвойс, ҳисоб, квитанция, меҳмонхона томонидан берилган бошқа шунга ўхшаш ҳужжат ёки томонлар томонидан расмийлаштирилган хизматлар кўрсатиш далолатномаси.
Тасдиқловчи ҳужжат яшаш вақти ва меҳмонхона хизматлари қиймати ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафари бўлган тақдирда, тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган ҳолда яшаш харажатларини ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20% миқдорида қоплашингиз мумкин .
Хорижий хизмат сафарида яшаш харажатлари Низомнинг 1-иловасига мувофиқ хорижий валютада белгиланган нормадан 100% миқдорида, раҳбар томонидан белгиланган қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда тўланади. Бу харажатлар кейинчалик тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши шарт .