«Ташкилотнинг бош бухгалтери ўриндошлик асосида ишлайди. Маоши – 4 млн сўм. Меҳнат шартномасида иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 20 соатдан ошмаслиги назарда тутилган. Меҳнат шартномасида ишланган ой учун иш ҳақи маошни иш вақти меъёрига бўлиш ва ҳақиқатда ишланган вақтга кўпайтириш йўли билан аниқланиши кўрсатилган. Бухгалтер ойлар бўйича турли вақт ишлайди. Ҳақиқатда ишланган вақт ойлар бўйича турлича бўлгани учун ҳисобланган иш ҳақи ҳам турлича чиқмоқда.
Таътил пули (фойдаланилмаган таътил учун компенсация)ни ҳисоблаш учун ўриндош бухгалтернинг ўртача ойлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак? Ойлар бўйича иш ҳақи турлича бўлгани учун ўртача ойлик иш ҳақини белгиланган 4 млн сўмлик маошнинг 1/12 қисми сифатида аниқлаш мумкинми?»
Саволга Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ жавоб берди: ...
«Ходим республика ичида хизмат сафарида бўлди. У меҳмонхонада яшаш харажатларини ўз маблағлари ҳисобидан тўлади ва чек тақдим этди. Бу ҳолатда суткалик пуллар тўланадими? Қандай ҳолларда суткалик пуллар тўланмайди?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА жавоб берди: ...
«Ходим Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарида бўлди. У меҳмонхонада яшаганлик ҳақида квитанция тақдим этди, тўлов чеки йўқ, лекин «тўланди» деган белги қўйилган. Мазкур ҳужжат яшаш харажатларини тўлиқ ҳажмда тўлаш учун асос бўла оладими? Ёки биз унга харажатларни БҲМнинг 20% миқдорида қоплашимиз керакми?»
Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Корхона раҳбарияти Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ иш кунларига тўғри келадиган бўлса ҳам, 29, 30 ва 31 декабрь, 2 ва 3 январь қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунларини белгилади. Бу кунларни табелда бошқа белги билан (келмаслик, келиш) акс эттиришимиз керакми? Таътил ва шифохона тўловларини ҳисоблашда қўшимча дам олиш кунларини тўлаш тарифдан юқори тўловларнинг 1/12 қисмига кирадими?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси жавоб берди. Азизахон ТОШХЎЖАEВА: ...
«Корхона ходимларга таътил пулини ва фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни тўлайди. Таътил пули ва компенсацияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақини аниқлашда мукофотни чиқариб ташлаш мумкинми?»
Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Ходим кундузги соат 12:00 да Туркиядан хорижий хизмат сафаридан Тошкентга қайтиб келди. Бу кун буйруққа мувофиқ хизмат сафари кунларига киритилганди. У доимий асосда Навоийда яшайди ва ишлайди. Бухгалтер бу кун учун ходимга Туркия меъёрлари бўйича эмас, балки Тошкент шаҳри меъёрлари бўйича кундалик харажатлар учун ҳақни ҳисоблаб чиқарди. Бу кун учун кундалик харажатларга ҳақ қайси меъёрлар бўйича тўланади?»
Вазиятни buxgalter.uz учун махсус «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ...
«Хусусий корхона ўз ходимларини мунтазам равишда маҳаллий ва хорижий хизмат сафарларига юборади. Кундалик харажатлар миқдорлари буйруқ билан тасдиқланган, улар Ўзбекистон ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги низомда 02.08.2022 й. 424-сон ВМҚга илова ва хорижий хизмат сафарлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда 19.11.2015 й. АВ рўйхат рақами 2730-сон белгиланган меъёрлардан кўп ёки кам бўлиши мумкин.
Хусусий корхоналар қонунчиликда белгиланган кундалик харажатлар меъёрларини қўллаши шартми?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ҲОШИМОВА жавоб берди: ...
«Компания ходимларининг бир қисми сменали график асосида ишлайди - ойига тахминан 15 та смена, ҳар бир сменада 12 соатдан. Улар учун йиллик жамланган иш вақти ҳисоби қўлланилади. Бу ҳолда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини ҳисоблаш тартиби қандай?»
Buxgalter.uz учун махсус Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБОМУРОТОВ саволга жавоб берди: ...
«Корхона раҳбари хизмат сафари учун booking.com орқали меҳмонхона бронлаган. Лекин сафардан қайтгандан сўнг бу меҳмонхонада яшаганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган.
Меҳмонхонани бронлаш ҳақидаги ҳужжатни хизмат сафаридаги яшаш харажатларини тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилиш мумкинми?».
Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«Ходимнинг маоши 2,5 млн сўм. 5 кунлик иш ҳафтасида у 2024 йил июнь ойида 165 соат ишлади. Шундан 21 соат - ортиқча иш вақти (шу жумладан 5 соат - тунги вақтда). Июнь ойи учун иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак?»
Саволга махсус buxgalter.uz учун Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Меҳнат ҳақи тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБАМУРАТОВ жавоб берди: ...
“Амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ таътилнинг давомийлиги календарь кунлар асосида аниқланиши лозим. Ходим давомийлиги 25 календарь кундан иборат таътил олди. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган.
Ушбу вазиятда таътил пули таътил даврига тўғри келадиган иш кунлари учун тўланадими ёки барча ...
«Ходим Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, Навоий шаҳрида доимий асосда ишлайди. Навоий шаҳрида корхона унга хизмат квартирасини берган. Доимий турар жойи Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг оиласи ҳам шу ерда яшайди.
Корхона ходимни Тошкент шаҳрига хизмат сафарига юбориш чоғида унга ...
«Ме ҳ нат таътили 2 декабрда н бошланади. Агар 1 декабрдан бошлаб ходимнинг лавозим маоши ошган бўлса, декабр ь ойи учун таътил тўлов ларин и қандай ҳисоб -китоб қилиш керак эд и? Таътил тўлов лар ини ҳисоб -китоб қилиш учун қай си лавозим маош и дан фойдаланиш керак – 1 ноябр дагисиданми ёки 1 ...