Экспортчилар транспорт харажатларининг қопланадиган суммасини мустақил ҳисоблаб чиқишлари мумкин

preview

Яхши янгилик: экспортчи корхоналар учун онлайн-калькулятор пайдо бўлди. Унда транспорт харажатлари бўйича компенсациялар қийматини ҳисоблаш ва бошқа фойдали маълумотларни олиш мумкин.

Батафсил маълумот buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Янги дастурий таъминот Экспортни рағбатлантириш агентлигининг «Субсидиялар тизими» платформасига жойлаштирилган. Бу ерда қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:

  • транспорт харажатларини қоплаш суммасини ҳисоблаш;
  • имтиёзлар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхати билан танишиш.

Тизим қуйидагиларни назарда тутади:

1. Экспорт қилинадиган маҳсулотнинг транспорт харажатлари бир қисмини қоплаш;

2. Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотни хорижий мамлакатларга экспорт қилишда транспорт харажатларини қоплаш;

3. Қорақалпоғистонга республиканинг бошқа ҳудудларидан хом ашё ташиш бўйича транспорт харажатларини компенсация қилиш.

Ҳар бир банд бўйича платформа тушунтиришлар ва зарур ҳужжатлар рўйхатини беради. Калькуляторнинг ўзида компенсациянинг дастлабки суммасини ҳисоблаш учун экспортчи транспорт турини (автомобиль, темир йўл, ҳаво) танлаши ва калькуляторга экспорт қилинадиган маҳсулот ҳақидаги маълумотларни киритиши керак:

  • ТИФ ТН коди;
  • қабул қилувчи мамлакат;
  • транспорт харажатлари суммаси;
  • экспорт қиймати (БЮД 42-графаси);
  • экспорт қиймати санаси (БЮД 7-графаси);
  • оғирлиги;
  • калибровкаси.

Эътибор беринг, Buxgalter Pro тизимида экспортга солиқ солиш бўйича тавсия мавжуд:

Онлайн-калькулятордан ташқари, «Субсидиялар тизими»да Ўзбекистон экспортчиларига тақдим этиладиган бошқа субсидиялар ҳақида маълумот мавжуд.

Калькулятор ишлаши бўйича саволлар юзасидан қўшимча маслаҳат олиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин: 998 (71) 207-04-06 (105).

 

Манбани кўринг.

 

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text203202_eksportchilar_transport_harajatlarining_qoplanadigan_summasini_mustaqil_hisoblab_chiqishlari_mumkin