Полезное для бухгалтера в ноябре:
Сунъий интеллект: технологиялар таъсири остида бухгалтер касбининг трансформацияси муқаррардир
10 йилдан сўнг бухгалтер касби билан нима содир бўлади? Ўзбекистон сертификатланган молия мутахассислари уюшмаси (ACFP) ушбу мавзуда хаёлга берилмай, OpenAIдаги ChatGPTдан жавоб сўради. СИ жавоблари buxgalter.uz учун қизиқ кўринди.
ACFP: СИ бухгалтер касбини қай тарзда ўзгартиради?
ChatGPT: Сунъий интеллект бухгалтер касбига таъсир қилишни бошлаган ва келажакда ушбу таъсирнинг фақат кучайиши кутилмоқда. СИ касбни қай тарзда ўзгартириши юзасидан бир нечта жиҳат:
- кундалик вазифаларни автоматлаштириш. СИ маълумотларни киритиш, счётларни солиштириш ва инвойсларга ишлов бериш каби кўплаб кундалик ва такрорланувчи вазифаларни автоматлаштиришга лаёқатли. Бу бухгалтерларга анча мураккаб ва таҳлилий вазифаларда мужассамлашиш имконини беради;
- аниқликни яхшилаш. СИ маълумотларнинг юқори аниқлигини таъминлаган ҳолда, бухгалтерия ҳисобида хатолар сонини камайтиришга ёрдам бериши мумкин. СИ тизимлари номувофиқлик ёки меъёрдан четга чиқиш борасида улкан ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилишга лаёқатли;
- маълумотлар асосида қарорлар қабул қилиш. СИ бухгалтерлар ва молия масалалари бўйича директорга асосланган қарорлар қабул қилишга ёрдам берган ҳолда, молиявий маълумотларнинг чуқур таҳлил қилинишини таъминлаши мумкин. Реал вақтда таҳлил қилиш ва молиявий натижаларни прогноз қилиш меъёрга айланади;
- мижозлар билан ўзаро ҳамкорликни яхшилаш. Шунингдек, СИ маълумотлар таҳлили асосида автоматлаштирилган маслаҳатлар ва персоналлаштирилган молиявий тавсиялар берган ҳолда, бухгалтерларнинг мижозлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тарзини ўзгартириши мумкин;
- янги кўникмалар ва роллар. Бухгалтерларга технологиялар, маълумотлар таҳлили ва СИ билан боғлиқ янги кўникмаларни ўзлаштириш талаб қилинади. Профессионаллар анча чуқур таҳлил ва стратегик режалаштиришни талаб қиладиган ролга қайта йўналиш олишлари мумкин.
Хулоса: СИ бухгалтер касбини алмаштирмайди, балки бухгалтер меҳнатининг самарадорлиги, аниқлиги ва қадрини оширган ҳолда, уни трансформация қилади. Бухгалтерлар учун янги технологияларга мослашишлари ва яхши натижаларга эришиш учун СИ билан биргаликда ишлаш имконини берадиган кўникмаларни ривожлантиришлари муҳимдир.
ACFP: Кўп бухгалтерлар СИ уларнинг касбларини трансформация қилишига ишонишмайди...
ChatGPT: Бухгалтерларнинг СИ таъсири остида касбнинг трансформация қилинишига шубҳа билан қарашлари бир нечта омиллар билан шартланган.
Одатлар ва ўзгаришлар олдидаги қўрқув. Одамлар ўзгаришларга, айниқса бу уларнинг касбий ҳаётига тааллуқли бўлса, қаршилик кўрсатишга мойиллар. Бухгалтерлар янги технологиялар уларнинг кўникмаларини кераксиз ёки эскирган кўникмаларга айлантиришидан хавотирланишлари мумкин.
Тушунишнинг етишмаслиги. Айрим бухгалтерлар СИ инсонни алмаштиришни эмас, балки иш самарадорлигини ошириш учун воситани таклиф қилишини тўлиқ тушунмасликлари мумкин. СИ кундалик вазифаларга қандай интеграция қилинишини тўлиқ тушунмаслик технологияларга нисбатан ишончсизликка олиб боради.
Ишсизлик борасидаги хавотирлар. Машина ва дастурлар бухгалтернинг аксарият ишларини бажара олиши, бу эса иш ўринларининг қисқаришига олиб келиши энг кўп тарқалган қўрқувлардан бири саналади.
Мослашишнинг мураккаблиги. СИдан самарали фойдаланиш учун бухгалтерлар янги кўникмаларни ўзлаштиришлари ва ишга нисбатан ўз ёндашувларини мослаштиришлари керак бўлади. Айримлар бу жуда кўп меҳнат талаб қилади ёки имконсиз деб ҳисоблашлари мумкин.
Ушбу тўсиқларни енгиб ўтиш учун бухгалтерларга СИнинг имкониятлари ва афзалликларини намойиш қиладиган, шунингдек автоматлаштириш жараёнида инсоннинг иштирокини таъкидлайдиган таълим ресурсларига кириш имкониятини тақдим этиш муҳимдир. Бухгалтерлар технологик ўзгаришларнинг ижобий томонларини кўришига қараб, уларнинг СИни ва унинг касбга таъсирини қабул қилиши, катта эҳтимол билан ўзгаради.
ACFP: Бироқ бухгалтерлар СИ кундалик операциялар бўйича иш ўринлари сонини ҳақиқатда кескин қисқартириши борасида ҳақ эмасларми, улар, сўровимизнинг кўрсатишича, бухгалтерлар вақтининг 80%игача банд қилади.
ChatGPT: СИ ҳақиқатан анъанавий тарзда бухгалтерлар вақтининг катта қисмини эгаллаган вазифаларни, шу жумладан маълумотларни киритиш, ҳисоботларни солиштириш ва транзакцияларга ишлов бериш вазифаларини бажаришга лаёқатли. Бу ушбу муайян вазифаларни бажариш учун инсон меҳнатига бўлган эҳтиёжнинг қисқаришига олиб келиши мумкин.
Аммо бир нечта жиҳатларни ҳисобга олиш муҳимдир:
Ролларни қайта йўналтириш. Кундалик вазифалар сонининг қисқариши бухгалтерларга анча стратегик ва таҳлилий функцияларда мужассамлашиш имкониятини очади. Бу молиявий таҳлил, бюджетлаштириш, прогнозлаштириш ва маслаҳат хизматларини ўз ичига олиши мумкин, улар бизнеснинг қадрини оширади.
Инсоннинг ўзаро ҳамкорлиги зарурияти. Автоматлаштиришга қарамай, инсоннинг ўзаро ҳамкорлиги ва профессионал мулоҳазага бўлган эҳтиёж сақланиб қолади. Бухгалтерлар, айниқса шахсий мулоқот, бизнеснинг нозик жиҳатларини тушуниш ва ахлоқий қарорлар талаб қилинадиган соҳаларда машиналар томонидан тўлиқ алмаштирилиши мумкин бўлмаган ноёб кўникмалар ва тажрибага эгадирлар.
Янги кўникмаларни ривожлантириш. Бухгалтерларга профессионал ривожланиш ва технологиялар, маълумотлар таҳлили ва СИ билан боғлиқ янги кўникмаларни ўзлаштириш имконияти тақдим этилмоқда. Бу меҳнат бозорида уларнинг қадрини ошириш ва истиқболда янги мартабада ўсиш имкониятини очиши мумкин.
Маслаҳат хизматларига талабнинг ўсиши. Компаниянинг маълумотлар ва технологияларга боғлиқлигига қараб, ушбу маълумотларни талқин қилиш ва стратегик тавсиялар таклиф қилишга лаёқатли профессионалларга талаб ўсади. Ушбу соҳаларда чуқур билимларга эга бухгалтерларга талаб ҳар қачонгидан юқори бўлади.
Хулоса: гарчи СИ кундалик операцияларни бажариш бўйича иш ўрнини қисқартириши мумкин бўлса-да, у мослашишга ва ўзгараётган касб билан бирга ривожланишга тайёр бўлган бухгалтерлар учун янги имкониятларни ҳам очади. Янги даврда муваффақият калити узлуксиз таълим ва ўзгаришларга тайёрликдан иборатдир.
ACFP: Фақат ходимларининг 10%ида янги шароитларда ишлаш учун зарур ваколатлар мавжуд бўлган йирик корхона бухгалтериясини тасаввур қилинг. Қолганлар нима қилади?
ChatGPT: Йирик корхона бухгалтериясида автоматлаштириш кундалик вазифаларни бажарувчилар учун иш ўринлари сонининг қисқаришига олиб келиши мумкин. Аммо, шунингдек анча таҳлилий ва стратегик функциялар учун қайта ўқитиш ва қайта йўналиш олиш учун имкониятлар очади. Қанча иш ўрни сақлаб қолиниши тўғрисидаги қарор компаниянинг ходимларни қайта ўқитишга тайёрлиги ва шунчаки харажатларни қисқартиришга эмас, балки жараёнларни мақбуллаштиришга интилишига боғлиқ бўлади.
ACFP: Ҳозир унча катта бўлмаган иш ҳақи учун кичик корхона учун ҳисоботларни тайёрлайдиган бухгалтер учун вазият қандай ўзгаради? Унинг иш жойи, унинг иш ҳақи нима бўлади?
ChatGPT: Бундай бухгалтернинг келажаги бир нечта омилларга, шу жумладан технологик ўзгаришлар, янги шароитларга мослашиш ва профессионал ривожларишда шахсий ташаббусга боғлиқ бўлади. Қуйида бир нечта сценарийлар эҳтимоли келтириб ўтилади:
Автоматлаштириш бухгалтер янги шароитларга мослашмаса, потенциал равишда иш ҳақи даражасини камайтирган ҳолда, бундай иш ўринлари сонининг қисқариши ёки иш ҳажмининг камайишига олиб келиши мумкин.
Янги профессионал кўникмаларга ўқиш ташаббуси билан чиққан бухгалтерларнинг хизматлари талабгир бўлади. Таҳлилий ишга, маълумотларни талқин қилиш ва стратегик режалаштиришга қайта йўналиш олиш нафақат уларнинг иш ўринлари сақланишини таъминлаши, балки иш ҳақининг ошишига олиб келиши мумкин.
Ўзгаришларга мослашиш ва кичик бизнес учун бухгалтерия ҳисобини ёки молиявий маълумотлар таҳлилини автоматлаштириш бўйича консалтинг каби янги хизмат турларини таклиф қилиш лаёқати бухгалтерлар учун янги даромад манбаларини очиши мумкин.
Автоматлаштириш мураккаброқ бўлган солиқларни режалаштириш ёки халқаро молиявий ҳисоб каби бухгалтерия ҳисобининг муайян улушларига ихтисослашув ҳам қадрини ва иш ҳақини ошириш усулига айланиши мумкин.
Ўзгаришларга муваффақиятли мослашиш бухгалтерлардан нафақат ўқиш ва ривожланиш истагини, балки уларнинг яхшиланган кўникмалари талабгир бўлиши мумкин бўлган янги имкониятларни излашга тайёр бўлишини талаб қилади. Келажакда бухгалтерия касби, катта эҳтимол билан, транзакцияларга кундалик ишлов бериш эмас, балки кўпроқ маълумотларни таҳлил қилиш ва стратегик режалаштиришга мужассамлашади.
ACFP: Шубҳа билан қарайдиган бухгалтерларни касбнинг трансформацияси муқаррарлигига ишонтиришга уриниб кўргин.
ChatGPT: Бухгалтер касби технологиялар таъсири остида трансформация қилиниши муқаррардир ва афзалликлар ривожланишга тайёр бўлганлар томонида бўлади. Автоматлаштириш сизнинг вақтингизни таҳлил қилиш, стратегик режалаштириш ва консалтинг – инсон интеллекти ва ижодий ёндашув талаб қилинадиган вазифалар учун бўшатган ҳолда, кундалик вазифаларни ўз зиммасига олади. Янги профессионал ваколатларга эга бўлиш меҳнат бозорида сизнинг қадрингизни оширади, ишингизни қизиқарли қилади ва келажакда касбий барқарорликни таъминлайди. Машиналар инсонни алмаштирмайдиган, балки унга ёрдам берадиган соҳада экспертга айланиш имкониятини қўлдан бой берманг.
ACFP ва “Норма” ПРМ “СИ бухгалтер касбини қай тарзда ўзгартиради” мини онлайн-конференциясини ўтказади.
Ўтказиш санаси ва вақти: 15 апрель куни, соат 17:00 да.
Онлайн-конференцияда қуйидагилар сўзга чиқади:
- Жанна ИСКЕНОВА, АССАнинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси раҳбари. У АССАнинг бухгалтерлик касбининг келажагига қараши ҳақида гапириб беради.
- Аскар ИСМАИЛОВ, Venkon компанияси раҳбари, у 1С, Didox дастурларига СИни жорий этиш режалари билан ўртоқлашади.
- Наталья ТУРАЛИНОВА, Arkad Audit компанияси раҳбари. У касбнинг муқаррар трансформациясига қай тарзда яхши тайёрланиш лозимлиги ҳақида гапириб беради.
Buxgalter.uz ўқувчилари учун иштирок этиш – бепул.