Ўзбекистонда қандай реклама акциялари тақиқланди

preview

Ўзбекистонда оммавий тадбирлар чоғида фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ёки бошқа товарларни бепул ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда таклиф қилиш тақиқланади .

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ҳужжатда гап унинг доирасида объектлар маъмурлари ва тадбир ташкилотчилари, шу жумладан – реклама берувчиларга қуйидагиларни тарқатиш тақиқланадиган оммавий тадбирлар ҳақида бормоқда:

  • бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий бойликларни;
  • уларни “ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда” харид қилиш учун чегирмалар.

Ҳужжат оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтиришга қаратилган.

Эътибор беринг

Ҳужжат талабларини бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурлари/раҳбарлари ва реклама фаолияти ташкилотчилари зиммасига юклатилади.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text201091_uzbekistonda_qanday_reklama_akciyalari_taqiqlandi