Кераксиз ТМЗни ҳисобдан чиқаришга қарор қилсангиз...

preview

“ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона 20 йилдан буён 1010-счётида ўзига хос ТМЗларни (эски намунадаги манометрлар ва ҳоказо) ҳисобга олади. Чет эллик таъсисчи уларни маънан эскирган, ноликвид товар сифатида ҳисобдан чиқаришга қарор қилди. Бунинг учун қандай ҳужжатларин расмийлаштириш керак ва бизни қандай солиқ оқибатлари кутади?”.

Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

 

ТМЗни ҳисобдан чиқариш қандай расмийлаштирилади

Сиз қуйидаги сабабга кўра ТМЗни тугатиш (йўқ қилиш)да уларни ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эгасиз :

  • сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги;
  • жисмонан ва маънан эскирганлиги.

ТМЗлар таркибий қисмларга эга бўлиши мумкинлигини ҳисобга олинг, уларни, масалан, металлоломга сотиш мумкин.

Ҳисобдан чиқаришни корхонангиз ҳисоб сиёсатида назарда тутилган тартибда расмийлаштиринг. Қуйидаги ҳужжатларни тайёрлашни тавсия қиламиз:

1) тугатилаётган ТМЗлар сони ва тугатиш сабаблари кўрсатилган инвентарлаш комиссиясининг қарори;

2) директорнинг  тугатиш комиссиясининг қарори асосида ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги буйруғи;

3) тугатиш усули (металлаломга сотилди, жисмонан йўқ қилинди, шаҳар ахлатхонасига чиқариб ташланди ва ҳоказо) кўрсатилган ҳолда ҳисобдан чиқариш далолатномаси. Далолатнома камида 3 кишидан иборат комиссия томонидан имзоланиши керак.

Кўрсатилган ТМЗ корхона мол-мулки қийматининг 25%идан камроқ қийматга эга деб ўйлайман , шу боис тугатиш тўғрисидаги қарорни корхона маъмурияти мустақил равишда қабул қилиши мумкин. Таъсисчининг қарорини олиш шарт эмас, агар корхона уставида ўзгача қоида кўрсатилмаган бўлса.

 

Солиқ оқибатлари

Яроқсиз ҳолга келган ТМЗни тугатишда ҚҚС ҳисобланмайди, чунки реализация қилиш бўйича айланма юзага келмайди . Мазкур ТМЗларни сотиб олишда ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш амалга оширилмайди, сабаби тугатиш пайтида улар сотиб олинган санадан эътиборан 12 ойдан кўп вақт ўтган .

ТМЗни ҳисобдан чиқаришда фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган зарарлар ҳосил бўлади .

Агар раҳбарият ноликвидларни жисмоний шахсларга, шу жумладан ўз ходимларига сотишга қарор қилса, ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма ушбу ТМЗларни сотиб олишда “кирувчи” ҚҚС тўлиқ  ёки қисман ҳисобга олинган тақдирда юзага келади . ҚҚС бўйича солиқ базаси битим томонлари тарафидан қўлланилган, яъни сотувчи ва харидор ўртасидаги келишув бўйича белгиланган нархдан келиб чиққан ҳолда аниқланади .

Агар ҳисобдан чиқарилган ТМЗлар тайёрловчи корхонага шартнома нархида металлолом сифатида реализация қилинса, металлоломни реализация қилиш – бу ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма . ҚҚС бўйича солиқ базаси шу сингари – реализация қилишнинг шартнома нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Эслатиб ўтамиз

Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) – бу молиявий санкцияларга сабаб бўладиган солиққа оид ҳууқбузарлик .

Бунда солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши тўланиши керак бўлган солиқлар ва пеняларнинг суммаларини тўлаш мажбуриятидан озод этмайди .

Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати – 5 йил .