Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 10.06.2022 й. 01-420-сон "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.06.2022 й. 2698-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.06.2022 й.
N 2698-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ
10.06.2022 й.
N 01-420
БУЙРУҒИ
"Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
магистратурасига кириш тест синовларини ташкил
этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган
деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 599-сон "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2015 йил 29 июндаги 01-176-сон "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2698, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2015 й., 28-сон, 376-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат тест маркази директори М.М. Каримов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 23 июнь