Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.09.2024 й. ПҚ-330-сон "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
23.09.2024 й.
N ПҚ-330
????"КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ"
ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА
БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги "Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида"ги ПФ-143-сон Фармонининг ижросини самарали таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
2024-2025 йилларда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари 2- ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов):
икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таклифига асосан энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллани танлаб, рўйхатини шакллантирсин ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастурини 1 ноябрга қадар тасдиқласин. Бунда 2024-2025 йилларда мазкур маҳаллаларда томорқа ерларини суғоришни яхшилаш ёки уларда электр энергияси барқарор етказиб берилишини таъминлаш, интернет сифатини ошириш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа инфратузилмани яхшилаш мақсадлари учун жами 3,2 триллион сўм маблағлар ажратилади;
2024 йил 1 декабрга қадар тадбиркорлик фаолияти ҳамда аҳолининг барча қатламларига яшаш ва дам олиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2024-2025 йилларда 4-иловага мувофиқ туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш, шу жумладан, уларда камида биттадан маҳаллада "яшил маҳалла" лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи дастурларни тасдиқласин. Бунда мазкур туман ва шаҳарларда юқори иқтисодий ўсишга туртки берувчи ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалари учун Давлат бюджетидан 2024 йилда 500 миллиард сўм ва 2025 йилда 1 триллион сўм маблағлар ажратилсин;
ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан "драйвер" лойиҳалар рўйхатини тасдиқласин ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилишини таъминласин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунига тегишли ўзгартиришлар киритсин ҳамда 2025 йил учун Давлат бюджети қонуни лойиҳасида зарур маблағларни назарда тутсин.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банклари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар (кейинги ўринларда - камбағал оилалар) аъзоларининг бандлигини таъминлаган тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун:
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, "Бизнесга биринчи қадам" дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилишини таъминласин;
ўн кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифларни киритсин;
тадбиркорлар билан учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, молиявий қўллаб-қувватлашнинг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда кредитлаш ҳажмини ошириб бориш, ташаббускорларга бўш ер майдонларини аукцион орқали сотиш чораларини кўрсин, тадбиркорларнинг инфратузилма билан боғлиқ муаммоларини ҳал этсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари "маҳалла еттилиги" томонидан ҳамкорлик асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
камбағал оилалар ягона саволнома асосида баҳоланади ва уларнинг ижтимоий портрети шакллантирилади;
ижтимоий ходим ва ҳоким ёрдамчиси томонидан ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой, бандлик, таълим, хулқ-атвор йўналишларини қамраб олувчи оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа ишлаб чиқилади;
камбағал оилаларга - даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида - ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;
оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режанинг самарадорлиги ва натижадорлиги мониторинг қилиб борилади.
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев) икки ҳафта муддатда маҳалла раислари, маҳалла фаоллари ва нуронийлари ҳамда кўчабошиларнинг Дастурда белгиланган ҳар бир йўналиш бўйича чуқур ўқитилишини таъминласин.
Бунда маҳалла раислари, маҳалла фаоллари ва нуронийлари ҳамда кўчабошилар ҳар куни кўчама-кўча юриб, ҳар бир хонадон ва оилада:
томорқага экин экиш, уй-жойида шинам ва файзли муҳит яратиш, тозаликни сақлаш, тўғри овқатланиш, пиёда юриш, зарарли одатлардан воз кечиш бўйича фаол тарғибот ва ташвиқот олиб борсин;
фарзандларида болаликдан бошлаб китобхонликка меҳр уйғотиш, уларни хорижий тиллар, касб-ҳунар ва санъатга ўргатиш, аёли ва қизининг ўқиши ва ишлаши учун шароит яратиш - муҳим ҳаётий вазифа, деган қарашни шакллантирсин;
ўз олдига катта мақсадлар қўйиб, уларга ҳалол меҳнат, доимий изланиш ва шижоат орқали эришишга интилиб яшашни кундалик ҳаёт тарзига айлантиришга кўмаклашсин;
ўз оиласи ва маҳалласининг тинчлиги ва фаровонлиги учун куйиниш, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, ҳаётимиздаги ўзгариш ва янгиланишларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш бўйича мунтазам таъсирчан иш олиб борсин;
маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари ва бошқа масъуллардан маҳалладаги вазифаларининг тўлиқ бажарилишини талаб қилсин, шунингдек, камбағал оилаларнинг ижтимоий шартномадаги ўз мажбуриятларига масъулият билан амал қилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатсин.
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 2024-2025 йилларда пахта-ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига "компания - кооператив - деҳқон хўжалиги" тамойили асосида деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил этиш учун 50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага бериш бўйича қарор лойиҳасини киритсин. Бунда:
ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини "маҳалла еттилиги"нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказиш;
ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилиши кўзда тутилсин.
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 июндаги "Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-239-сон қароридан келиб чиқиб умумтаълим мактабларининг бўш турган ер ва бино-иншоотларида хорижий тиллар, касб-ҳунарга ўқитиш ва ахборот технологиялари ва дастурлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда мактабгача таълим билан қамров даражасини 2025 йил якунигача 80 фоизга етказиш бўйича дастурни икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Спорт вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар ҳар бир умумтаълим мактабида, "Баркамол авлод" болалар мактабларида, шу жумладан, хусусий секторни жалб қилган ҳолда мактабдан ташқари таълим ва спорт тўгараклари ташкил этилишини таъминласин;
икки ой муддатда хусусий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилишини молиявий рағбатлантириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Умумтаълим мактабларида тўгаракларни ташкил этиш ва уларга камбағал оилаларнинг фарзандларини жалб қилиш мақсадида 2025 йил учун маҳаллий бюджет параметрларини шакллантиришда 500 миллиард сўм маблағ назарда тутилсин.
8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 ноябрга қадар олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича қабул квотасини босқичма-босқич ошириш ҳамда камбағал оилаларнинг билимли ва иқтидорли фарзандлари таълим олишлари учун имкониятларни кенгайтиришни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Белгилансинки:
2025 йил 1 январдан бошлаб камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, камбағал оилалар фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
2025 йилдан бошлаб "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.
10. АТ "Халқ банки", "Микрокредитбанк" АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:
камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратсин;
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратсин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларига Давлат бюджети ҳисобидан зарур маблағларни ажратсин.
11. Вазирлар Маҳкамаси 2025 йил учун уй-жой ва ипотека бозорини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган субсидиялар сонини 1,2 бараварга оширишни назарда тутсин.
12. Дастурни амалга ошириш доирасида 2024-2025 йилларда тажриба тариқасида оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиб тажриба тариқасида жорий этилсин:
а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади. Бунда бириктирилган масъуллар қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
оилаларнинг камбағаллик ҳолатига тушиш сабабларини ўрганиб, "маҳалла еттилиги" томонидан оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа ишлаб чиқилишини таъминлайди;
"маҳалла еттилиги", тижорат банклари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда оилаларнинг ўз томорқаси имкониятларидан самарали фойдаланишига, иштиёқи бор шахсларнинг ўзини ўзи банд қилишига ва тадбиркорликни йўлга қўйишига ҳамда оила аъзоларининг, аёлларнинг касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганишига, уларга бўш иш ўринларини топишга ва ишга жойлашишига кўмаклашади;
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни фоизсиз қарз ҳисобидан олиб беради;
камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштиришга кўмаклашади, болаларнинг таълим муассасаларига, қўшимча дарслар ва тўгаракларга қатнашишини назоратга олади ҳамда фоизсиз қарз асосида олиб берилган ноутбукдан самарали фойдаланишига шарт-шароит яратиб беради, ҳар бир оилага ҳомийлик асосида дарс столи ва стули, спорт кийимларини олишга ёрдам беради;
оиланинг давлат томонидан тақдим этиладиган тиббий хизматлардан тўлиқ фойдаланишини, хусусан, аёллар ва болаларнинг тизимли равишда скрининг текширувидан ўтказилишини таъминлайди, хонадон санитария ҳолатини яхшилашга, кундалик турмуш тарзи ва овқатланишда зарарли одатлардан воз кечишга, ёшидан қатъий назар ҳар бир оила аъзосининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга, қарияларни пиёда юришга ундайди;
оилаларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи омилларни бартараф этиш учун ижтимоий ходим билан биргаликда зарур ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини таъминлайди;
ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради;
б) 2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади. Бунда маҳаллага бириктириладиган масъуллар қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш, маҳалланинг иқтисодий ривожланишига туртки берадиган захира ва имкониятларни ишга солишга кўмаклашади, томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этади;
электр энергияси таъминотини яхшилаш, маҳаллани туман маркази билан боғлаш, шу жумладан, автобус ва таксилар фаолиятини йўлга қўйиш ва ички йўлларини таъмирлаш, асосий кўчаларни шағаллаштириш ва энергия тежамкор ёриткичлар ўрнатиш, тоза ичимлик сув билан таъминлаш чораларини кўради;
интернет тезлиги ва сифатини оширишга ҳамда мактаблар билан биргаликда камбағал оилаларнинг аъзолари учун ахборот технологиялари тўгаракларини ташкил этишга кўмаклашади;
маҳаллани ташаббусли бюджет жараёнларига фаол жалб қилиш ҳамда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш лойиҳалари ишлаб чиқилишида амалий ёрдам беради;
маҳаллада ёки унинг яқинида жойлашган таълим муассасаси (умумтаълим мактаби, касб-ҳунар мактаби, мусиқа ва санъат ёки спорт мактаби) базасида қўшимча дарслар, хорижий тил ва компьютер курслари, спорт тўгараклари ташкил этилишини назорат қилади;
ёшларга, хусусан, 9-синф битирувчиларининг таълим олишга ва касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш ва уларни йўналтириш, олий ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олиш орқали келажакда яшаш тарзини яхшилаш имкониятлари ҳақида тушунчалар беради;
маҳалла ҳудудида жойлашган мактабгача таълим ва мактаб ҳожатхоналари таъмирланишини назоратга олади;
ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради;
в) камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади.
Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.
13. Белгилансинки, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб:
Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида эксперимент тариқасида аутсорсинг асосида Камбағал оилалар реестрига киритилган боқувчисини йўқотган тўлиқ бўлмаган оилалар, меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар, икки ва ундан ортиқ ногирон аъзолари мавжуд оилалардаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади;
ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда оила шаклидаги кичик ҳажмли болалар уйлари ташкил этилади. Бунда дастлабки босқичда мазкур тадбирлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2024 йилда Тошкент шаҳрида амалга оширилади;
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг кундузги парвариш хизматларини ҳамда юридик шахсларга ногиронлиги бўлган болалар, шу жумладан, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўрсатишга рухсат берилади.
14. Жамоат ишлари жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасининг васийлик кенгаши таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Жамғарма васийлик кенгаши Жамғарманинг олий бошқарув органи, 22 та штат бирлигидан иборат Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси эса унинг ижро органи ҳисобланади.
15. Вазирлар Маҳкамаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, вазирлик ва идораларнинг штат бирликларига киритилаётган ўзгартиришлар 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
16. Белгилансинки, ҳудудларда Дастур ижросини таъминлашга қуйидаги масъуллар билан бирга туман ва шаҳар ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар бўлади:
оилаларга давлат томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли тақдим этилишига, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга - "маҳалла еттилиги";
барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришишга - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, тижорат банклари;
таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланишга - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Спорт вазирлиги;
ижтимоий хизматдан фойдаланишга - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
яшаш шароитларини яхшилашга - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси;
давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси.
Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов) бир ҳафта муддатда мазкур бандда назарда тутилган вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмаларида бир нафар раҳбар ўринбосарини Дастурнинг ижросига бевосита масъул этиб белгиласин.
17. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Бош прокуратура (И.Адҳамов) Ижтимоий инспекция билан биргаликда ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини мунтазам равишда назорат қилиб борсин.
18. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 23 сентябрдаги
ПҚ-330-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Камбағалликдан фаровонлик сари"
дастурини амалга ошириш бўйича биринчи
навбатдаги чора-тадбирлар
РЕЖАСИ
Президентининг
2024 йил 23 сентябрдаги
ПҚ-330-сон қарорига
2-ИЛОВА
2024 йилда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг
йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Қамраб олина- диган камба- ғал оила- лар сони |
Аҳоли сони |
Ҳудудлар кесимида:
|
|||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси |
Андижон вилояти |
Бухоро вилояти |
Жиззах вилояти |
Қашқадарё вилояти |
Навоий вилояти |
Наманган вилояти |
Самарқанд вилояти |
Сирдарё вилояти |
Сурхондарё вилояти |
Тошкент вилояти |
Фарғона вилояти |
Хоразм вилояти |
Тошкент шаҳри |
||||
Дастурда белгиланган чора-тадбирлар орқали камбағалликдан чиқариш |
106436 |
503040 |
34346 |
50375 |
30275 |
26714 |
51138 |
10177 |
39817 |
55209 |
15647 |
37781 |
39054 |
51265 |
35110 |
26132 |
|
1. |
Барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш |
87636 |
385600 |
26378 |
38690 |
23253 |
20517 |
39276 |
7816 |
30581 |
42403 |
12018 |
29017 |
29995 |
39374 |
26966 |
19316 |
1.1 |
Доимий иш ўринларига жойлаштириш орқали, шу жумладан, тадбиркорлар билан манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш асосида |
49495 |
217780 |
15372 |
22119 |
13060 |
10854 |
22922 |
3602 |
17256 |
24415 |
6490 |
16439 |
16069 |
21705 |
15429 |
12048 |
1.2 |
Тадбиркорликка жалб этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш (ОТ, БРБ, Бизнесга биринчи қадам, микроқарз, субсидия ва ссуда) |
21000 |
92400 |
6268 |
9194 |
5525 |
4875 |
9333 |
1857 |
7267 |
10076 |
2856 |
6895 |
7127 |
9356 |
6408 |
5363 |
1.3 |
Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига туртки берадиган "драйвер" лойиҳаларни амалга ошириш орқали (5 та "драйвер лойиҳа) |
5141 |
22620 |
936 |
1800 |
1316 |
1830 |
1359 |
1230 |
1650 |
1800 |
940 |
1500 |
2475 |
2637 |
1242 |
1905 |
1.4 |
50 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларини ижара асосида ажратиш |
12000 |
52800 |
3802 |
5577 |
3352 |
2958 |
5662 |
1127 |
4408 |
6112 |
1732 |
4183 |
4324 |
5676 |
3887 |
0 |
2. |
Таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш |
58220 |
104058 |
7063 |
10353 |
6222 |
5490 |
10510 |
2091 |
8184 |
11346 |
3215 |
7765 |
8027 |
10536 |
7216 |
6040 |
2.1 |
Камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қўшимча қамраб олиш |
14700 |
22050 |
1497 |
2194 |
1319 |
1163 |
2227 |
443 |
1734 |
2404 |
681 |
1645 |
1701 |
2233 |
1529 |
1280 |
2.2 |
IT технологияларидан фойдаланиш (ноутбук бериш, IT курсларида ўқитиш) |
3200 |
3200 |
217 |
318 |
191 |
169 |
323 |
64 |
252 |
349 |
99 |
239 |
247 |
324 |
222 |
186 |
2.3 |
Олий таълим муассасаларида ўқиш учун имкониятларни кенгайтириш |
||||||||||||||||
2.4 |
Касб-ҳунарга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш |
29000 |
29000 |
1969 |
2885 |
1734 |
1530 |
2929 |
583 |
2281 |
3162 |
896 |
2164 |
2237 |
2936 |
2011 |
1683 |
2.5 |
Хорижий тилларга ўргатиш орқали ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига юбориш |
11320 |
49808 |
3380 |
4956 |
2978 |
2628 |
5031 |
1001 |
3917 |
5431 |
1539 |
3717 |
3842 |
5043 |
3454 |
2891 |
3. |
Кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш |
49280 |
216832 |
14708 |
21575 |
12966 |
11441 |
21901 |
4359 |
17052 |
23645 |
6701 |
16180 |
16726 |
21956 |
15037 |
12585 |
3.1 |
Имтиёз асосида даволаш ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш |
4280 |
18832 |
1276 |
1874 |
1126 |
994 |
1902 |
379 |
1481 |
2054 |
582 |
1405 |
1453 |
1907 |
1306 |
1093 |
3.2 |
Бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш (скрининг) |
45000 |
198000 |
13432 |
19701 |
11840 |
10447 |
19999 |
3980 |
15571 |
21591 |
6119 |
14775 |
15273 |
20049 |
13731 |
11492 |
4. |
Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш |
22800 |
100320 |
6807 |
9982 |
5999 |
5293 |
10133 |
2016 |
7889 |
10939 |
3100 |
7486 |
7738 |
10158 |
6957 |
5823 |
4.1 |
Янги тайинланадиган ижтимоий нафақалар |
22800 |
100320 |
6807 |
9982 |
5999 |
5293 |
10133 |
2016 |
7889 |
10939 |
3100 |
7486 |
7738 |
10158 |
6957 |
5823 |
5. |
Яшаш шароитларини яхшилаш (уй-жой учун субсидия, "яшил" уй-жойлар қуриш, қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатиш) |
3000 |
13200 |
898 |
1313 |
789 |
696 |
1333 |
265 |
1038 |
1439 |
408 |
985 |
1018 |
1337 |
915 |
766 |
6. |
Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш |
12000 |
52800 |
3585 |
5253 |
3157 |
2786 |
5333 |
1061 |
4152 |
5757 |
1632 |
3941 |
4072 |
5346 |
3661 |
3064 |
6.1 |
Маҳаллаларда томорқа ва ижарага олинган ерларда суғориш тизими таъминотини яхшилаш |
4500 |
19800 |
1343 |
1970 |
1184 |
1045 |
2000 |
398 |
1557 |
2159 |
612 |
1478 |
1527 |
2005 |
1373 |
1149 |
6.2 |
Камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш (электр, ичимлик сув, йўл, алоқа интернет) |
7500 |
33000 |
2242 |
3283 |
1973 |
1741 |
3333 |
663 |
2595 |
3598 |
1020 |
2463 |
2545 |
3341 |
2288 |
1915 |
7. |
Давлат органларининг тўғридан-тўғри мулоқот қилиши (раҳбарларни 5 тадан камбағал оилаларга бириктириш) |
70000 |
308000 |
20894 |
30645 |
18418 |
16251 |
31110 |
6191 |
24222 |
33586 |
9519 |
22984 |
23758 |
31187 |
21359 |
17876 |
Президентининг
2024 йил 23 сентябрдаги
ПҚ-330-сон қарорига
3-ИЛОВА
2025 йилда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг
йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Чора-тадбирлар номи
|
Қамраб олина- диган камба- ғал оила- лар сони |
Аҳоли сони |
Ҳудудлар кесимида: |
|||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси |
Андижон вилояти |
Бухоро вилояти |
Жиззах вилояти |
Қашқадарё вилояти |
Навоий вилояти |
Наманган вилояти |
Самарқанд вилояти |
Сирдарё вилояти |
Сурхондарё вилояти |
Тошкент вилояти |
Фарғона вилояти |
Хоразм вилояти |
Тошкент шаҳри |
||||
Дастурда белгиланган чора-тадбирлар орқали камбағалликдан чиқариш |
218292 |
1000000 |
67593 |
99435 |
59716 |
52649 |
100386 |
20056 |
78376 |
108921 |
30779 |
74693 |
77120 |
101370 |
69309 |
59597 |
|
1. |
Барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш |
187690 |
835093 |
57726 |
81695 |
50087 |
44618 |
83795 |
16098 |
64989 |
90556 |
25901 |
61387 |
64043 |
84189 |
58810 |
51199 |
1.1 |
Доимий иш ўринларига жойлаштириш орқали, шу жумладан, тадбиркорлар билан манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш асосида |
85475 |
393848 |
19926 |
41087 |
19887 |
9062 |
46895 |
5226 |
37169 |
47137 |
7453 |
21536 |
27495 |
45088 |
29186 |
36701 |
1.2 |
Тадбиркорликка жалб этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш (ОТ, БРБ, Бизнесга биринчи қадам, микроқарз, субсидия ва ссуда) |
84216 |
362049 |
32760 |
32722 |
25010 |
30862 |
29564 |
8414 |
21127 |
34954 |
15399 |
34145 |
29558 |
30633 |
24078 |
12823 |
1.3 |
Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига туртки берадиган "драйвер" лойиҳаларни амалга ошириш орқали (5 та "драйвер") |
7272 |
31996 |
1642 |
2901 |
2194 |
2050 |
2276 |
1450 |
2750 |
3000 |
1500 |
1966 |
3127 |
3395 |
2070 |
1675 |
1.4 |
50 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларини ижара асосида ажратиш |
10727 |
47200 |
3398 |
4985 |
2996 |
2644 |
5060 |
1008 |
3943 |
5465 |
1549 |
3740 |
3863 |
5073 |
3476 |
0 |
2. |
Таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш |
75608 |
141389 |
8272 |
15401 |
8223 |
6790 |
14214 |
3485 |
11538 |
15800 |
4150 |
11551 |
11262 |
14801 |
8869 |
7037 |
2.1 |
Камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қўшимча қамраб олиш |
31108 |
46662 |
3166 |
4643 |
2790 |
2462 |
4713 |
938 |
3670 |
5088 |
1442 |
3482 |
3599 |
4725 |
3236 |
2708 |
2.2 |
IT технологияларидан фойдаланиш (ноутбук бериш, IT курсларида ўқитиш) |
6772 |
6772 |
460 |
674 |
405 |
357 |
684 |
136 |
533 |
738 |
209 |
505 |
522 |
686 |
470 |
393 |
2.3 |
Олий таълим муассасаларида ўқиш учун имкониятларни кенгайтириш |
2500 |
2500 |
169 |
249 |
150 |
132 |
251 |
50 |
196 |
273 |
77 |
187 |
193 |
254 |
174 |
149 |
2.4 |
Касб-ҳунарга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш |
20455 |
20455 |
1387 |
2035 |
1223 |
1079 |
2066 |
411 |
1609 |
2231 |
632 |
1527 |
1578 |
2071 |
1419 |
1187 |
2.5 |
Хорижий тилларга ўргатиш орқали ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига юбориш |
14773 |
65000 |
3090 |
7800 |
3655 |
2760 |
6500 |
1950 |
5530 |
7470 |
1790 |
5850 |
5370 |
7065 |
3570 |
2600 |
3. |
Кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш |
104286 |
458861 |
31129 |
45655 |
27439 |
24212 |
46347 |
9223 |
36086 |
50037 |
14181 |
34242 |
35395 |
46462 |
31821 |
26632 |
3.1 |
Имтиёз асосида даволаш ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш |
9057 |
39852 |
2703 |
3965 |
2383 |
2103 |
4025 |
801 |
3134 |
4346 |
1232 |
2974 |
3074 |
4035 |
2764 |
2313 |
3.2 |
Бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш (скрининг) |
95229 |
419009 |
28426 |
41690 |
25056 |
22109 |
42322 |
8422 |
32952 |
45691 |
12949 |
31268 |
32321 |
42427 |
29057 |
24319 |
4. |
Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш |
0 |
1247620 |
82002 |
118355 |
70530 |
52927 |
127009 |
28692 |
122639 |
143555 |
36684 |
110091 |
72709 |
171909 |
82824 |
27694 |
4.1 |
Янги тайинланадиган ижтимоий нафақалар |
1247620 |
82002 |
118355 |
70530 |
52927 |
127009 |
28692 |
122639 |
143555 |
36684 |
110091 |
72709 |
171909 |
82824 |
27694 |
|
5. |
Яшаш шароитларини яхшилаш (уй-жой учун субсидия, "яшил" уй-жойлар қуриш, қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатиш) |
6000 |
26400 |
1790 |
2627 |
1579 |
1393 |
2667 |
531 |
2076 |
2879 |
816 |
1970 |
2036 |
2673 |
1831 |
1532 |
6. |
Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш |
24000 |
105600 |
7164 |
10507 |
6315 |
5571 |
10666 |
2123 |
8304 |
11515 |
3264 |
7880 |
8146 |
10693 |
7323 |
6129 |
6.1 |
Маҳаллаларда томорқа ва ижарага олинган ерларда суғориш тизими таъминотини яхшилаш |
9000 |
39600 |
2687 |
3940 |
2368 |
2089 |
4000 |
796 |
3114 |
4318 |
1224 |
2955 |
3055 |
4010 |
2746 |
2298 |
6.2 |
Камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш (электр, ичимлик суви, йўл, алоқа интернет) |
15000 |
66000 |
4477 |
6567 |
3947 |
3482 |
6666 |
1327 |
5190 |
7197 |
2040 |
4925 |
5091 |
6683 |
4577 |
3831 |
7. |
Давлат органларининг тўғридан-тўғри мулоқот қилиши (раҳбарларни 5 тадан камбағал оилаларга бириктириш) |
140000 |
616000 |
41788 |
61290 |
36836 |
32503 |
62219 |
12382 |
48444 |
67172 |
19037 |
45968 |
47516 |
62374 |
42718 |
35753 |
Президентининг
2024 йил 23 сентябрдаги
ПҚ-330-сон қарорига
4-ИЛОВА
2024-2025 йилларда жадал комплекс
ривожлантириш режалаштирилган
туман ва шаҳарлар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудуд номи
|
Туман (шаҳар) номи |
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
Қўнғирот тумани |
2. |
Чимбой тумани |
|
3. |
Андижон вилояти |
Асака тумани |
4. |
Бухоро вилояти |
Ғиждувон тумани |
5. |
Жиззах вилояти |
Ғаллаорол тумани |
6. |
Қашқадарё вилояти |
Шаҳрисабз тумани |
7. |
Навоий вилояти |
Хатирчи тумани |
8. |
Наманган вилояти |
Чортоқ тумани |
9. |
Самарқанд вилояти |
Булунғур тумани |
10. |
Сирдарё вилояти |
Сирдарё тумани |
11. |
Сурхондарё вилояти |
Денов тумани |
12. |
Тошкент вилояти |
Чирчиқ шаҳри |
13. |
Фарғона вилояти |
Қува тумани |
14. |
Марғилон шаҳри |
|
15. |
Хоразм вилояти |
Шовот тумани |
Президентининг
2024 йил 23 сентябрдаги
ПҚ-330-сон қарорига
5-ИЛОВА
Камбағалликни қисқартириш
давлат мақсадли жамғармасининг
ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ТАРКИБИ
Ж. Қўчқоров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири, Васийлик кенгаши раиси |
М. Оллоёров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари |
Ш. Мирзиёева |
- |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари |
Лавозимига кўра |
- |
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири |
Лавозимига кўра |
- |
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ижрочи директори ўринбосари, Васийлик кенгаши котиби |
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Президентининг
2024 йил 23 сентябрдаги
ПҚ-330-сон қарорига
6-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
вазирлик ва идораларнинг штат бирликларига
киритилаётган ўзгартиришлар
Т/р |
Ташкилот номи
|
Штат бирликлари сони
|
|
Камайтири- лади
|
Қўшилади
|
||
1. |
Вазирлар Маҳкамаси |
8 |
|
шундан: |
|||
Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти таркибида янги ташкил этиладиган Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўлими |
8 |
||
2. |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
93 |
|
3. |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2 |
|
4. |
Солиқ қўмитаси |
2 |
|
5. |
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
1 |
|
6. |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
4 630 |
|
шу жумладан: |
|||
янги киритиладиган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ўринбосари штати |
1 |
||
ижтимоий ходимлар гуруҳлари |
4 540 |
||
санатория типидаги мактаб-интернатларнинг фаолиятини такомиллаштириш муносабати билан бўшайдиган штатлар ҳисобидан |
854 |
||
7. |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
3 686 |
|
шундан: |
|||
маҳалладаги хотин-қизлар фаоли* |
3 686 |
*) Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маҳалладаги хотин-қизлар фаоли сонидан келиб чиқиб, уларни барча маҳаллаларга қайта бириктиради.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 24 сентябрь