Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЯИТнинг энг кам миқдори бекор қилинди
Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ 2019 йилнинг 1 январидан ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори бекор қилинди.
ЯИТнинг энг кам миқдори тушумларни тўлиқ таъминлаш мақсадида 2009 йилнинг 1 январидан жорий этилган эди (29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон қарорнинг 7-банди). У ҳар бир ходим учун ЭКИҲнинг 0,5 бараваридан 1 бараваригачани ташкил этган (МВ ва ДСҚнинг 13.04.2010 йилдаги 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори).
2019 йилдан бюджетга фақатгина солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалар – асосан 12 ва 25 фоиздан келиб чиқиб ҳисобланган ЯИТ тўланади (ПҚ-4086-сон қарорга 8-илова).
ЯИТ ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўланади (СКнинг 310-моддаси). Яъни – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда амалга оширилади.
Шу билан бирга 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 6-бандида иш ҳақини олишда ёки уни пластик карталарга ўтказиш пайтида ЯИТ ҳамда ЖШДС бўйича тўлов ҳужжатларини тақдим этиш лозимлиги назарда тутилган.
Солиқ юкининг, шу жумладан, ЯИТ миқдорининг камайтирилиши муносабати билан бўшайдиган маблағларни ходимлар иш ҳақини оширишга йўналтириш тавсия этилади (ПҚ-4086-сон қарорга 7-илова).
Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 28.12.2018 йилдан кучга кирди.