Ер ва сув солиқларининг ставкалари индексацияланди

preview

 

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди, шунингдек 2019 йилда ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари тасдиқланди. Бу 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонун ва Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорида назарда тутилган.

 

Ер ва сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида 2019 йилда ушбу солиқлар ставкалари 20%га индексацияланди (26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорга 14 ва 16-иловалар).

 

Эслатиб ўтамиз, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ҳар йили индексацияланади. Индексация маҳаллий бюджетлар даромад базаси ошишини, шунингдек бюджетга умумий тушумларда ушбу солиқлар улуши сақланишини таъминлайди.  

 

Яна бир нечта янгилик киритилди:

  • сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида саноат корхоналари ва автотранспорт воситаларини ювишга ихтисослашган корхоналарнинг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари алоҳида ва оширилган миқдорда белгиланди (26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорга 14-илова);
  • ер солиғи барча юридик шахслар томонидан ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида ҳар ойда тўланган. 2019 йилдан бошлаб тўловлар муддатларини камайтириш мақсадида ер солиғи микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ер солиғи йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида ҳар чоракда тўланади (Солиқ кодексининг 286-моддаси).

 

 

СКга ўзгартиришлар СКга ўзгартиришлар СКга ўзгартиришлар /ul/publish/doc/text147230_er_va_suv_soliqlarining_stavkalari_indeksaciyalandi